• usd +0.88%
    417.9
  • eur -2.44%
    503.07
  • rub +0.05%
    5.64
  • gbp +1.47%
    582.8
  • cny +0.18%
    64.7
 
  Узбекистан
 

ҚОЗОҒИСТОН РЕСПУЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

Н. НАЗАРБАЕВНИНГ ҚОЗОҒИСТОН ХАЛҚИГА

МАКТУБИ


«ҚОЗОҒИСТОН - 2050»

СТРАТЕГИЯСИ


ШАКЛЛАНГАН ДАВЛАТНИНГ ЯНГИ

СИЁСИЙ ЙЎЛИ



 
 
Ҳурматли  қозоғистонликлар!
Азиз ватандошлар!
 
Бугун биз Мустақиллик куни арафасида йиғилдик.
Мана 20 йилдан ортиқ вақт ўтибдики, биз бу буюк байрамни фахр билан нишонлаймиз.
1991 йилнинг 16 декабрида биз, Қозоғистон халқи суверенитет, озодлик, дунёга очиқликни танладик. Бугун бу қадриятлар кундалик ҳаётимизнинг бир қисмига айланган.
Ўша пайтда, йўл бошида турганимизда, ҳаммаси бутунлай бошқача эди. Энди эса, умумий куч-ғайратимиз туфайли мамлакат қиёфаси ўзгарди, уни таниб бўлмай қолди.
Бугун биз – ўз қиёфасига, хусусиятларига ва мавқеига эга бўлган, муваффақиятларга эришаётган  давлатмиз.
Дастлабки маррани эгаллаш бизга қимматга тушди.
20 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакат суверенитетни ва сиёсий мавқени мустаҳкамлаш учун ишлади. 20 йил ўтгандан сўнг бу мақсадга эришдик. Оёққа туриш даври муваффақиятли якунланди.
XXI аср бошидаги Қозоғистон мустақил ва ўзига ишонган давлатдир.
Чўзилиб кетган глобал инқироз таъсирида дунёда рўй бераётган ўзгаришлар бизни чўчитмайди. Биз бу ўзгаришларга тайёрмиз. Бизнинг эндиги вазифамиз – мустақиллик йилларида эришилганларини сақлаб қолган ҳолда, XXI асрда барқарор ривожланишда давом этишдир.
Бизнинг бош мақсадимиз – 2050 йилга келиб кучли давлатга, ривожланган иқтисодиёт ва умуммеҳнат имкониятларига таянган фаровон жамият яратишдир.
Кучли давлат, айниқса, жадал иқтисодий тараққиёт шароитларини таъминлаш учун жуда муҳим.
Кучли давлат яшаб қолиш сиёсати билан эмас, балки режалаштириш, узоқ муддатли ривожланиш ва иқтисодий ўсиш сиёсати билан шуғулланади.
Шунинг учун айнан бугун, Мустақиллик кунини байрам қилиш арафасида мен сизга, азиз юртдошларимга янги мактуб билан мурожаат қилмоқдаман.
Бу – менинг мамлакатимиз тараққиёти истиқболларини тасаввур этишим. Бу – янги сиёсий йўлдир.

 I.    Шаклланган Қозоғистон – инқироз синовидан ўтган давлатчилигимиз, миллий иқтисодиётимиз, фуқаролик жамияти, ижтимоий келишув, минтақавий етакчилик ва халқаро обрўйимиздир.

 Роппа-роса 15 йил олдин биз Қозоғистоннинг 2030 йилгача ривожланиш стратегиясини қабул қилган эдик.
Бу 1997 йил эди – советлардан кейинги тартибсизлик ҳали тўла бартараф этилмаган, инқироз Жануби-Шарқий Осиёни ва баъзи бошқа бозорларни саросимага соларди. Бизга ҳам жуда оғир бўлганди.
Бу йиллар давомида бизнинг стратегиямиз маёқ сингари йўлимизни ёритиб турди, бош мақсадимиздан оғишмай олға боришимизга имкон берди.
1997 йилни эслайсизми?
Парламентдаги нутқимдан сўнг эсанкираш ва саросима ҳам бўлганди.
Кўпчиликда «Бу нима – ташвиқотми? Осмондаги ойни орзу қилишми?» деган саволлар пайдо бўлганди.
Ўша вақтда қўйилган вазифалар шунчалик қўл етмас бўлиб туюлганди. Лекин «кўз қўрқоқ, қўл ботир» дейишади-ку.
Олдимизда улкан вазифа – воқеалар йўналишида туб бурилиш ясаш, янги мамлакат барпо этиш вазифаси турарди.
Бу вазифани ҳал қилиш учун уч карра модернизациялашни амалга оширишимиз керак бўлди: давлат тузиш ва бозор иқтисодиётига жадал кириш, ижтимоий давлат асосларини яратиш, ижтимоий онгни қайта қуриш. Биз ўз йўлимизни аниқлаб олишимиз керак эди. Ва бу йўл «Қозоғистон – 2030» стратегиясида белгилаб берилди. Бу ҳужжат стратегик мақсад ва вазифаларни кўра билишга имкон берди, дунёқарашимиздаги муҳим ўзгариш бўлди.
Халқ мақолида айтилганидек: «Мақсад – орзулар қаноти». Фақат тўғри қўйилган мақсадларгина муваффақиятга олиб келади.
Бугун мен улкан фахр билан айта оламанки, биз тўғри йўл танлаган эдик. 2008-2009 йиллардаги глобал инқироз буни тасдиқлади.
Қозоғистон бардош берди. Инқироз ютуқларимизга путур етказмади ва бизни янада кучлироқ қилди.
Мамлакат тараққиётининг биз танлаб олган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва ташқи сиёсий модели ўз самарадорлигини кўрсатди.

 Кучли муваффақиятли давлат.

Бизнинг бош ютуғимиз – мустақил Қозоғистонни яратдик.

Биз чегараларимизни юридик расмийлаштирдик. Мамлакатимизнинг интеграциялашган иқтисодий ҳудудини шакллантирдик. Мамлакатда ишлаб чиқариш алоқаларини қайтадан йўлга қўйдик ва мустаҳкамладик. Бугунги кунда барча минтақалар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ишламоқда.
Тарихан муҳим конституциявий ва сиёсий ислоҳотлар ўтказдик. Бу ислоҳотлар давлат бошқарувининг ҳокимиятлар тақсимланишига асосланган янги тизимини яратди.
Мамлакатнинг янги пойтахти – Астанани қурдик. Бу бизнинг рамзимиз ва фахримизга айланган замонавий шаҳардир. Дунёга мамлакатимизнинг имкониятларини кўрсатиш учун пойтахт салоҳиятидан фойдалана олдик. Халқаро ҳамжамият айнан шу боис,
«EXPO-2017» халқаро кўргазмасини ўтказиш жойи сифатида Қозоғистонни танлади. Агар Астана бўлмаганда, бу воқеа бўлмас эди. Бундай шарафга ҳамма ҳам мушарраф бўлавермайди. Мамлакатимиз советлардан кейинги ҳудудда ЕХҲТда раислик қилган биринчи давлат бўлгани, бу ташкилотнинг саммитини ўз ҳудудида  ўтказган  ва сайёра миқёсидаги тадбир – EXPO-2017ни ўз ҳудудида ўтказадиган мамлакат эканини айтишнинг ўзиёқ етарли.
 
 Демократлаштириш ва либераллаштиришдаги барқарор ўсиш
Биз «Аввал иқтисод, кейин сиёсат» деган аниқ ифода бўйича ҳаракат қилаяпмиз. Сиёсий ислоҳотларнинг ҳар бир босқичи иқтисодиётнинг ривожланиш даражаси билан уйғунлашган. Шунинг учун биз сиёсий либераллаштириш йўлидан изчил қадам ташлаяпмиз. Фақат шу йўл билан мамлакатни модернизациялаш ва рақобатбардош қилиш мумкин.
Жамиятимиз демократлаштириш  ва инсон ҳуқуқлари  соҳасидаги энг юқори андазаларга қадамба-қадам яқинлашмоқда.
Биз фундаментал ҳуқуқлар ва эркинликларни мамлакат Конституциясида мустаҳкамлаб қўйганмиз. Бугунги кунда Қозоғистоннинг барча фуқаролари тенг ҳуқуқлар ва имкониятларга эга.
 
 Турли ижтимоий, этник ва диний гуруҳларнинг ўзаро келишуви.
Биз – қозоқ халқи маданиятимиз ва тилимизга нисбатан тарихий адолатни тикладик.
Этник, маданий ва диний хилма-хилликка қарамай, мамлакатда тинчлик ва сиёсий барқарорликни сақлаб қолдик.

Қозоғистон 140 элат ва 17 конфессия вакиллари учун ўз уйига айланди.
Фуқаролар тинчлиги ва миллатлараро муроса – бизнинг асосий мақсадимиз. Кўпмиллатли мамлакатимиздаги тинчлик ва ўзаро келишув, маданиятлар ва динларнинг ўзаро мулоқоти ҳақли равишда дунё эталони сифатида қабул қилинган.
Қозоғистон халқлари ассамблеяси маданиятлар диалогининг ноёб Евроосиё моделига айланди.
Қозоғистон конфессиялар ўртасидаги глобал мулоқот марказига айланди.
 
 Миллий иқтисодиёт. Халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрнимиз.
Биз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчилардан бўлиб хусусий мулк, эркин рақобат ва ошкоралик принципларига асосланган бозор иқтисодиётининг замонавий моделини шакллантирдик. Бизнинг моделимиз чет эл инвестицияларини жалб этишда давлатнинг фаол ролига асосланади.
Мамлакатимизга 160 миллиард доллардан ортиқ чет эл инвестицияларини жалб қилдик.
Тадбиркорлик фаолияти учун таянч шароитлар ҳамда замонавий солиқ тизими шаклланган.
Миллий иқтисодиётимизни режали равишда диверсификациялаштираяпмиз. Жадал саноатлаштириш дастурида мен шундай вазифа қўйгандим: икки беш йилликда иқтисодиётимиз қиёфасини ўзгартириш, уни дунё нархларининг хомашёга нисбатан ўзгаришига қарам қилмаслик.
Стратегия – 2030 қабул қилинганидан буён ўтган 15 йил ичида бизнинг мамлакатимиз дунёнинг энг динамик ривожланаётган бешлигига кирди.
Натижада 2012 якунлари бўйича биз ЯИМ ҳажми бўйича сайёрамизнинг 50 йирик иқтисодиёти сафига кирамиз.
Дунёнинг ҳамма мамлакатлари ўз тараққиётини солиштириб кўрадиган, тан олинган рейтинглар бор. Олти йил олдин мен умуммиллий вазифа қўйган эдим – жаҳоннинг 50 та энг рақобатга лаёқатли мамлакатлари қаторига кириш. Бутунжаҳон иқтисодий форуми рейтингида Қозоғистон ҳозирнинг ўзида 51-ўринда турибди. Бугун биз ўз мақсадимиздан бир қадам беридамиз.

Ижтимоий барқарорлик ва келишувни таъминлаб берган кучли ижтимоий сиёсат.

Мен учун бош мезон ҳар доим халқнинг турмуш даражаси бўлган ва шундай бўлиб қолади.

15 йил давомида қозоғистонликларнинг даромади 16 марта ошди.
Яшаш учун зарур бўлган энг кам миқдордагидан паст даромад олувчи фуқаролар сони 7 марта камайди, ишсизлар сони икки баробар қисқарди.
Биз ижтимоий йўналтирилган жамият асосларини яратдик.
Миллат соғлиғини яхшилаш ишида сезиларли тараққиётга эриша олдик.
Соғлиқни сақлаш соҳасининг самарадорлигини ошириш учун уни ташкил қилиш, бошқариш ва молиялаштириш тизими ислоҳ қилинди…
Кейинги беш йилда оналар ўлими деярли 3 марта камайди, туғилиш бир ярим баробар кўпайди.
Таълим олиш учун тенг имониятлар яртилмоқда.
Кейинги 15 йилда таълимга сарфлар 9,5 марта ошди. Мактабгача тарбиядан то олий таълимгача бўлган барча таълим босқичларини тубдан замонавийлаштиришга мўлжалланган Таълим тараққиёти давлат дастури амалга оширилмоқда.
Инсон салоҳиятини ривожлантиришга узоқ муддатли маблағ киритиш сиёсатимиз туфайли биз ҳозирги қобилиятли ёшлар авлодини тарбиялай олдик.
 
 Жаҳон ҳамжамияти тан олган мамлакат.
Дунё сиёсатида бизнинг мамлакатимиз – шубҳасиз халқаро обрўга эга бўлган масъулиятли ва ишончли шерикдир.
Биз глобал хавфсизликни мустаҳкамлашда муҳим ўринга эгамиз, халқаро терроризм, экстремизм ва гиёҳвандлик моддаларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашда жаҳон ҳамжамиятини қўллаб-қувватлаяпмиз.
Биз хавфсизлигимиз учун муҳим, халқаро мулоқот майдони бўлган – Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича Кенгаш чақириш ташаббуси билан чиқдик. Бугунги кунда ОЎҲИЧБК 3 миллиарддан ортиқ аҳолига эга 24 мамлакатни бирлаштирган.
Охирги 2-3 йилда Қозоғистон Республикаси Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти ва Коллектив Хавфсизлик Тўғрисидаги Шартнома ташкилотида раислик қилди.Астана иқтисодий форумида биз диалогнинг янги шакли – G-global ни таклиф қилдик. Бу ташаббуснинг моҳияти – адолатли ва хавфсиз дунё тартибини яратишда ҳамманинг куч-ғайратини бирлаштиришдан иборат.

Биз глобал энергетик ва озиқ-оқат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшаяпмиз.
 
 Ядро қуролини тарқатмаслик тартибини илгари суришдаги фаол ролимиз.
Ядро қуролини тарқатмаслик тартибини мустаҳкамлаш бўйича бизнинг ташаббусимиз бу – жаҳон барқарорлиги, тартиби ва хавфсизлигига қўшган шубҳасиз ҳиссамиздир.
Дунёда биринчилардан бўлиб, Семипалатинск ядро полигонини ёпиб ва атом қуролидан воз кечиб, дунёнинг етакчи ядро салтанатлари – АҚШ, Россия, Буюк Британия, Франция, ХХРдан ўз хавфсизлигимизнинг мустаҳкам халқаро кафолатларини олдик.
Биз Марказий Осиёда ядро қуролидан холи ҳудуд яратишда асосий роль ўйнадик ва шундай ҳудудларни сайёрамизнинг бошқа митақаларида, авваламбор, Яқин Шарқда яратишни фаол қўллаб-қувватлаймиз.
Биз жаҳон ҳамжамиятининг ядро терроризмига қарши туриш бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз.
Ҳозир биз ядро хавфини бартараф этиш бўйича янада қатъий чоралар қабул қилиш зарурлиги ҳақида ишонч билан гапирмоқдамиз. Ядро қуролини тарқатмаслик ҳақидаги шартнома тарқатмаслик тартибининг негизи бўлган ва шундай бўлиб қолади, деб ҳисоблаймиз.
Тарқатмаслик тартибини мустаҳкамлашнинг муҳим катализатори Ядро синовларини умумқамровли ман қилиш ҳақидаги шартноманинг тез орада кучга кириши бўлиши шарт.
Уч йил олдни БМТ Бош Ассамблеяси менинг 29 августни Ядро синовларига қарши ҳаракатлар халқаро куни деб эълон қилиш ҳақидаги таклифимни қўллаб-қувватлади.
Бунинг ҳаммаси – бизнинг глобал сиёсатдаги ўрнимизни тан олишдир.
Шундай масъулиятли сиёсат туфайли Қозоғистон бошқа давлатлар учун андаза бўлган тарқатмаслик тартибининг ҳақли равишдаги етакчиси ҳисобланади.
 
 «Қозоғистон-2030» стратегияси. Асосий якунлар
«Қозоғистон-2030» стратегиясида биз мамлакатимизнинг муваффақиятини режалаштирганмиз.
Биз қўйилган мақсадлар сари изчил ва тинмай илгарилаб бордик. Ҳатто глобал инқироз ўз чўққисига етган 2008-2009 йилларда ҳам миллий иқтисодиётимиз ўсишда давом этди.

Ва бугун бир қатор параметрлари бўйича муддатидан олдин бажариб бўлганимиз Стратегия-2030га якун ясаш мен учун катта шарафдир.
 
 1.   МИЛЛИЙ ХАВФСИЗЛИК. Бизнинг олдимизда яхлитликни сақлаб қолган ҳолда Қозоғистонни ривожлантириш вазифаси турарди. Биз режалаштирганмиздан ҳам кўпроғига эриша олдик.
Тарихда биринчи марта бизнинг давлатимиз аниқ, халқаро тан олинган чегараларга эга бўлди. Давлат чегараси делимитация қилинди – бу эса 14 минг километрни ташкил қилади.
Қозоғистон Каспий денгизидаги ўз акваториясида вазиятни ишонч билан назорат қилмоқда.
Эндиликда келгусида ҳар қандай ҳудудий низолар рўй бериш хавфи йўқ. Биз авлодларимизга қўшниларимиз билан баҳсли ҳудудлар қолирмаяпмиз.
Биз шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлайдиган кучли, замонавий, мудофаа қобилиятига эга армия, самарали ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизими яратдик.
 
 2.   Биз 140 элат ва 17 конфессия вакиллари яшаётган мамлакатда ИЧКИ СИЁСИЙ БАРҚАРОРЛИК ВА МИЛЛИЙ БИРЛИКни сақлаб қолдик ва мустаҳкамладик. Бизнинг сиёсатимиз муваффақиятли бўлди.
Биз демократик тараққиёт моделига асосланган фуқаролик жамияти институтларини изчил шакллантирмоқдамиз. Инсон ҳуқуқлари бўйича омбудсмен институти таъсис этилди.
Агар илгари бизда ҳеч қачон кўппартиявийлик бўлмаган бўлса, ҳозирги вақтда мамлакатда бутун сиёсий спектрни намоён қиладиган партиялар фаолият кўрсатмоқда. Бизда кўп партияли Парламент, Парламент кўпчилиги ҳукумати мавжуд.
Фуқаролик жамияти ривожланмоқда, мустақил ОАВ фаолият юритмоқда. Турли хил йўналишдаги 18 мингдан ортиқ ННТ ишламоқда. 2,5 мингга яқин ОАВ нашр этилмоқда, улардан 90% – хусусийдир.
Қозоғистон бугунги кунда маданиятлараро ва конфессиялараро мулоқотнинг муҳим халқаро марказидир.Дунё динлари ва анъанавий динлар етакчиларининг дастлабки тўрт съезди айнан бизнинг юртимизда бўлиб ўтди.ХХI асрда Қозоғистон Шарқ ва Ғарб мулоқоти ҳамда ўзаро ҳамкорлиги учун кўприк бўлиши зарур.

 
 3. ЮҚОРИ ДАРАЖАДАГИ ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИ ҲАМДА ИЧКИ ЖАМҒАРМАЛАРГА ЭГА ОЧИҚ БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ТАЯНАДИГАН ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ. Биз ҳақиқий,
барқарор ва ўсиб борувчи ривожланиш суръатларига эришиш вазифасини қўйдик. Тарихан жуда қисқа муддатларда бу вазифани уддалай олдик.
Айнан «Қозоғистон-2030» стратегиясида иқтисодий ўсишга асосий эътибор қаратилди.
Натижада 15 йил давомида миллий иқтисодиёт ҳажми 1997 йилдаги 1,7 триллион тенгедан 2011 йилдаги 28 триллион тенгега кўпайди.
Мамлакат ЯИМ 16 мартадан ошиқроқ кўпайди. 1999 йилдан буён Қозғистон ЯИМнинг ҳар йилги ўсиши 7,6%ни ташкил қилди ва илғор ривожланаётган мамлакатларни қувиб ўтди.
Аҳоли жон бошига ЯИМ 7 мартадан кўпроққа – 1998 йилдаги 1 500 доллардан 2012 йилдаги 12 минг долларга ортди.
Қозоғистон аввал-бошданоқ аҳоли жон бошига бевосита жалб қилинган чет эл инвестициялари ҳажми бўйича МДҲда етакчига айланди. Бугун бу 9200 АҚШ доллар демакдир.
Биз ташқи савдо ўсиши 12 марта, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 20 марта ошишига эришдик.
Бу йиллар давомида нефт қазиб олиш 3 маротаба, табиий газ қазиб олиш 5 маротаба ортди. Хомашё захираларидан олинган даромадларни Миллий фондга йўналтирдик.
Бу – эҳтимол тутилган иқтисодий ва молиявий силкинишлардан ишончли қалқонимиздир. Бу – ҳозирги ва келгуси авлодлар учун хавфсизлик кафолатидир.
Жадал саноатлаштириш дастури доирасида 2010 йилдан бери умумий қиймати 1 797 миллиард тенге бўлган 397 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилди ва 44 минг иш ўрни яратилди.
«Бизнеснинг йўл харитаси – 2020» дастури амалга оширилаётган икки йил давомида умумий кредитлар ҳажми 101,2 миллиард тенге бўлган 225 та лойиҳа маъқуланди. Бугун биз – аҳоли даромадининг ўртача даражаси ва мунтазам юксалиб бораётган иқтисодиётга эга серҳаракат мамлакатмиз.

 
 4. ҚОЗОҒИСТОН ФУҚАРОЛАРИНИНГ СОҒЛИҒИ, ТАЪЛИМ ОЛИШИ ВА ФАРОВОНЛИГИ.
Одамларнинг  ҳолатини  тубдан  ўзгартириш,  турмуш  шароитларини  яхшилаш  ўта муҳим эди. Қилинган ишлар натижаси кўриниб турибди.
Ўртача ойлик иш ҳақи 9,3 марта ошди. Пенсия тўловларининг ўртача ҳажми 10 маротаба ортди.
Аҳолининг номинал пул даромадлари 16 марта кўпайди.
Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ҳажми ҳар йили ортиб бормоқда. 1999 йилда молиялаштириш 46 миллиард тенге бўлган бўлса, 2011 йилда 631 миллиард тенгега етди.
Бешта инновацион соғлиқни сақлаш объектлари: болалар реабилитация маркази, оналик ва болалик, нейрохирургия, шошилинч тиббий ёрдам марказлари ва кардиология маркази кирадиган тиббий кластер яратилди.
Мамлакатнинг ҳамма минтақаларида сифатли тиббий хизмат олиш  учун зарур шароитлар яратилмоқда.
Мамлакатимизнинг энг чекка районларини тиббий хизматлар билан таъминлайдиган транспорт медицинаси жадал суръатлар билан ривожланмоқда.
Миллий скрининг тизими касалликларни дастлабки босқичида аниқлаш ва бартараф этишга имкон бермоқда.
Бепул ва имтиёзли равишда дори-дармон билан таъминлаш йўлга қўйилган. Кейинги 15 йилда аҳоли сони 14 миллиондан деярли 17 миллионга кўпайди. Умр кечириш давомийлиги 70 ёшгача узайди.
Биз ҳамма учун қулай ва сифатли таълимни ривожлантириш йўлидан изчил бормоқдамиз.
«Балапан» дастурини амалга ошириш болаларни мактабгача таълим билан қамраб олишни 65,4% гача оширишга имкон берди.
Мажбурий равишда мактабга тайёрлаш киритилди, у бугун мактабгача ёшдаги болаларнинг 94,7%ни қамраб олган.
1997 йилдан буён бутун республика бўйича 942 та мактаб, шунингдек, 758 та касалхона ва бошқа соғлиқни сақлаш муассасалари қурилди.
Биз интеллектуал мактаблар ва жаҳон даражасидаги касб-техника коллежлар тармоғини  ривожлантираяпмиз.

Кейинги 12 йилда олий маълумот олиш учун грантлар сони 182% га ортди.
1993 йилда биз «Болашақ» ноёб дастурини қабул қилдик. Бу дастур туфайли 8 минг қобилиятли ёшлар дунёнинг энг яхши университетларида жуда яхши таълим олдилар.
Астанада халқаро стандартлар бўйича ишлайдиган замонавий илмий-тадқиқот университети яратилди.
 
 5. ЭНЕРГЕТИКА ЗАХИРАЛАРИ. Қозоғистоннинг нефть-газ мажмуи бутун иқтисодиёт учун локомотив ҳисобланади ва бошқа тармоқларнинг ривожланишига кўмаклашади.
Биз иқтисодиётнинг замонавий, самарали нефть-газ ва тоғ-кон тармоғини яратишимиз керак эди. Бу вазифани уддалай олдик. Бугунги кунда биз хомашё секторининг даромадидан кеажакнинг янги иқтисодиётини қуриш учун фойдаланаяпмиз.
Мамлакат ЯИМда нефть-газ тармоғи улуши барқарор ортиб бораётгани кузатилмоқда, бу миқдор 1997 йилдаги 3,7% дан 2006 йилда 14,7% га ҳамда 2011 йилда 25,8%га ошди.
Биз маҳсулот сотиш бозорларини диверсификация қилдик ва ўз мавқеимизни қатъий мустаҳкамладик, шу билан маҳсулотимизни реализация қилишнинг бир йўналишга қарамлигини  камайтирдик.
 
 6.ИНФРАСТРУКТУРА, АЙНИҚСА ТРАНСПОРТ ВА АЛОҚА. Биз инфраструктурани ривожлантириш вазифасини қўйган эдик. Ва бунга кучимиз етди. Ўтган йиллар мобайнида кўплаб йирик саноат, транспорт инфраструктураси стратегик объектлари ва ҳаётий фаолият инфраструктураси объектлари ишга туширилди. Бу – автомобиль ва темир йўл магистраллари, трубопроводлар, логистика марказлари, терминаллар, аэропортлар, вокзаллар, портлар ва шу кабилардир.
Бунинг ҳаммаси кўплаб қозоғистонликларни иш билан таъминлади, бизни минтақавий ва глобал хўжалик алоқалари тизимига олиб кирди.
Телеуоммуникация тармоғи истеъмолчиларининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Бу стационар телефонларга ҳам, мобил алоқага ҳам, Интернетга ҳам тааллуқли.
«Электрон ҳукумат» фуқароларнинг давлат билан ўзаро ҳамкорлигини сезиларли енгиллаштирди.
Охирги 11 йилда автойўллар тармоғини ривожлантиришга 1 263,1 миллиард тенге ажратилди. Бу йилларда 48 минг километрдан ортиқ умумий фойдаланишдаги йўллар, шунингдек, 1 100 километр темир йўллар қурилди ва қайта таъмирланди.

Ҳозирги вақтда биз Ғарбий Европа – Хитой магистраль транспорт коридорини ярата туриб, Янги Ипак Йўлини қайта тикламоқдамиз.
Узень – Туркманистон чегараси темир йўл линиясини қуриб, Форс кўрфази ва Катта Шарқ мамлакатларига йўл очдик. Кўргас – Жетиген йўлини қуриб, шарқий дарвозамизни очдик ва Хитой ҳамда бутун Осиё субқитъаси бозорларига йўл солдик. Биз Жезқозған – Бейнов темир йўли қурилишини бошлаганмиз.
 
 7.   ПРОФЕССИОНАЛ ДАВЛАТ. Биз маъмурий-буйруқбозлик тизимининг бошқарув анъаналаридан буткул қутулишимиз ва бошқарувчиларнинг замонавий ва самарали корпусини яратишимиз керак эди. Кадрлар танлаш ва илгари суришнинг ҳамма фуқаролар тенг ҳуқуқлар ва имкониятларга эга бўлган, биз яратган тизими давлат аппарати фаолиятининг етарлича юқори даражадаги профессионализми ва шаффофлигини таъминлаб берди.
Биз давлат бошқарувида ўзига хос инқилобга эриша олдик ва уни аҳолига давлат хизмати кўрсатишнинг сифатини оширишга йўналтира билдик.
Шундай қилиб, Стратегия–2030да қўйилган асосий вазифалар бажарилди, бошқалари бажарилиш жараёнида.
 
 ***
 Бугунги кунда ҳар биримиз айта оламизки: «Стратегия – 2030 иш берди, замонавий Қозоғистон юзага келди. Бу бизнинг бирлашишимиз, тинимсиз, сидиқидилдан меҳнат қилишимиз натижаси, интилишларимиз ва умидларимизнинг ҳаётий тажассумидир».
Ҳаммамиз ўз ютуқларимиз билан фахрлана оламиз.
Жаҳон инқирози шуни тасдиқладики, биз давлат ва жамият сифатида шаклландик. Бизнинг чегараларимиз, сиёсий тизимимиз, иқтисодий моделимиз на мамлакат ичида, на ундан ташқарида энди жиддий низо ва баҳслар предмети эмас.
Эндиликда олдимизда янги вазифа турибди. Биз келгусида давлатимизни узоқ давр давомида ривожлантириш йўналишини кучайтиришимиз зарур.

  II.   ХХI  асрнинг глобал таҳдидлари.

Ҳозирги вақтда инсоният янги глобал таҳдидлар билан тўқнашмоқда.
Бизнинг мамлакатимиз ва минтақамиз учун мен асосий ўнта таҳдидни ажратиб кўрсатмоқчиман. Агар келгусида ҳам ўз тараққиётимизда янги муваффақиятларга эришишни режалаштирадиган бўлсак, улардан ҳар бирини инобатга олишимиз шарт.
 
 Биринчи таҳдид – тарихий вақтнинг жадаллашуви.
Тарихий вақт шиддат билан тезлашди. Дунё жадал ўзгармоқда ва рўй бераётган ўзгаришлар ақлни олади.
Сўнгги 60 йил ичида Ер шари аҳолисининг сони уч марта ортди ва 2050 йилга бориб 9 миллиард кишига етади. Шу вақт давомида эса дунё ЯИМ 11 марта ошди.
Бутундунё тарихий жараёнининг жадаллашуви ҳар доим давлатлар олдида янги чексиз имкониятлар эшигини очади ва мен бу имкониятлардан тўла фойдалана олганимиз билан фахраланаман.
20 йилдан ортиқроқ вақт давомида биз жамият ҳаётининг  барча  соҳаларини жуда юқори суръатларда модернизация қилдик. Ва бошқа кўп мамлакатларга 100 йил ва ҳатто 150 йил талаб қилинадиган ишларни бажардик.
Лекин бизда ҳалигача умумий модернизациялаш жараёнига қўшила олмаган ижтимоий гуруҳлар бор. Бунинг объектив сабаблари мавжуд. Жамиятда ҳалигача бир қадар номутаносиблик бор бўлиб, бу одамларнинг маънавий ҳолати ва ижтимоий умидларига таъсир қилади.
Биз бу номутаносиблик бартараф қилишимиз ва жамиятнинг барча қатламларига модернизациялаш жараёнига қўшилишига, янги сиёсий йўл тақдим тақдим этаётган имкониятлардан тўла фойдаланишига имкон беришимиз зарур.
 
Иккинчи таҳдид – глобал демографик номутаносиблик.
Глобал демографик номутаносиблик кундан-кун кескинлашмоқда. Умумдунё тренди – инсониятнинг кексайиб бораётанидир. 40 йилдан сўнг олтмиш ёшдан ошган одамлар сони 15 ёшга етмаганлар сонидан ортиб кетади. Кўп мамлакатлардаги туғилиш камлиги инсониятнинг кексайиши, албатта, меҳнат бозорида муаммолар, хусусан меҳнат захиралари етишмовчилигини  келтириб чиқаради.
Ўсиб бораётган  демографик  номутаносиблик  янги  миграция  тўлқинларини шакллантиради ва бутун дунёда ижтимоий кескинликни кучайтиради.

Биз Қозоғистонда мамлакатнинг баъзи минтақаларидаги ноқонуний меҳнат мигрантлари маҳаллий меҳнат бозорини издан чиқараётган миграция босимига тўқнаш келмоқдамиз.
Яна шуни тушунишимиз шартки, яқин келажакда тескари жараёнга – мамлакатимиз ҳудудуларидан ташқарига меҳнат иммиграциясига дуч келишимиз эҳтимолдан холи эмас.
Биз – ёш миллатмиз. Мамлакатимизда ўртача ёш 35 ёшни ташкил қилади. Бу бизга инсон салоҳиятини сақлаб қолиш ва ўзимизни дунёга тўғри намоён қилишда улкан имконият беради. Ва бугунги кунда олға бориш учун бизда улкан асос мавжуд.
Мамлакатимизда иш бор ва ҳар бир истаган киши уни топиши мумкин. Бунинг устига, бизда ҳар бир киши ўзи учун ўзи иш яратиши, ўзи ҳақида ғамхўрлик қилиши мумкин. Бу бизнинг катта ютуғимиздир.
Мен сизни Умумий Меҳнат Жамиятига олиб бораман. Унда ишсизлар шунчаки нафақа олувчилар бўлиб қолмайди, балки янги касбларни ўзлаштиради, имконияти чекланган одамлар яратувчилик фаолияти билан фаол шуғулланади, корпорациялар ва компаниялар эса – улар учун муносиб меҳнат шароити яратиб беради.
Бизнинг ёшларимиз ўқиши, янги билимлар олиши, янги кўникмаларни қўлга киритиши, кундалик ҳаётда билимлар ва технологиялардан моҳирлик билан ва самарали фойдаланиши зарур. Бунинг учун биз ҳамма имкониятларни яратишимиз, энг қулай шароитларни таъминлашимиз даркор.
 
 Учинчи таҳдид – глобал озиқ-овқат хавфсизлиги таҳдиди.
Дунё аҳолиси сони ўсишининг юқори суръатлари озиқ-оқат муаммосини жуда тез кескинлаштирмоқда.
Бугунги куннинг ўзидаёқ дунёда ўн миллионлаб одамлар оч қолмоқда, миллиардга яқин одам доимий равишда озиқ-овқат етишмовчилигини бошдан кечирмоқда. Озиқ- оват маҳсулотлари ишлаб чиқаришда инқилобий ўзгаришлар қилинмаса, бу қўрқинчли рақамлар фақат ортиб боради.
Бу чақириқда биз учун катта имкониятлар мавжуд.
Биз ҳозирдаёқ бошоқли экинларнинг йирик эскпортчилари сафидамиз. Биз улкан экологик тоза ҳудудларга эгамиз ва экологик соф маҳсулотлар ишлаб чиқаришимиз мумкин.

Биз қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида сифат жиҳатидан кескин илгарилашга қодирмиз. Бунинг учун биздан янгича давлат тафаккури талаб қилинади.
 
 Тўртинчи таҳдид – кескин сув танқислиги.
Жаҳон сув захиралари ҳам катта тазйиққа учраган.
Охирги 60 йил ичида сайёрамизда ичимлик суви истеъмол қилиш 8 марта ошди. Бу юз йиллик ўрталарига келиб, кўп мамлакатлар сувни импорт қилишга мажбур бўлади.
Сув – ўта чекланган захира бўлиб, сув манбалари учун кураш ҳозирдаёқ геосиёсатнинг муҳим омилига айланмоқда, сайёрамиздаги кескинлик ва низолар сабаби бўлмоқда.
Сув таъминоти муаммоси бизнинг мамлакатимизда ҳам жуда кескин. Бизга сифатли ичимлик суви етишмайди. Бир қатор минтақалар сувга ўта муҳтож.
Бу муаммонинг геосиёсий жиҳати ҳам бор. Ҳозирнинг ўзидаёқ транс чегара дарёлари сувидан фойдаланишда жиддий саволга рўпара бўлаяпмиз. Бу масала қанчалик мураккаб бўлмасин, уни сиёсийлаштиришга йўл қўймаймиз.
 
 Бешинчи таҳдид – глобал энергетика хавфсизлиги.
Ҳамма ривожланган мамлакатлар муқобил ва «яшил» энергетик технологияларга инвестицияларни  кўпайтирмоқда.
2050 йилдаёқ  улардан  фойдаланиш  истеъмол қилинаётган барча энергиянинг 50%ни генерациялашга имкон беради.
Шуниси аёнки, углеводород иқтисодиёти даври ўз ниҳоясига етмоқда. Янги давр бошланаётир, унда инсоннинг ҳаётий фаолияти фақат нефть ва газгагина эмас, балки энергиянинг қайта тикланадиган манбаларига асосланади.
Қозоғистон глобал энергетика хавфсизлигининг энг асосий таркибий қисмларидан биридир.
Дунё даражасидаги йирик нефть ва газ захираларига эга мамлакатимиз ўзининг ишончли стратегик шериклик ва энергетика соҳасида ўзаро фойдали халқаро ҳамкорлик сиёсатидан бир қадам ҳам чекинмайди.

Олтинчи таҳдид – табиий захираларнинг тугаши.

Ернинг табиий захиралари чекланганлиги, тугашга маҳкумлиги шароитларида истеъмолнинг инсоният тарихидаги мисли кўрилмаган ўсиши турли йўналишдаги ҳам салбий, ҳам ижобий жараёнларни жунбушга келтиради.Бизнинг мамлакатимиз бу ерда бир қатор устунликларга эга. Тангри бизга кўп табиий бойликлар берган. Бошқа мамлакатлар ва халқларга биэнинг захиралармиз керак бўлади.Биз ўз табиий бойликларимизга муносабатимизни умуман қайта кўриб чиқишимиз керак. Биз уларни сотишдан тушган даромадни хазинада жамғариб, ва энг асосийси–    мамлакатимизнинг табиий бойликларини барқарор иқтисодий ўсишга максимал даражада самарали йўналитириб, бу бойликларимизни тўғри бошқаришни ўрганишимиз лозим.

 Еттинчи таҳдид – Учинчи саноат инқилоби.
Инсоният ишлаб чиқариш тушунчасининг ўзини ўзгартириб юборадиган учинчи индустриал инқилоб остонасида турибди. Технологик кашфиётлар дунё бозорларининг тузилиши ва талабларини тубдан ўзгартирмоқда. Биз олдингиларидан бутунлай фарқ қиладиган технологик воқеликда яшаяпмиз.
Рақамли ва нанотехнологиялар, роботлар техникаси, регенератив тиббиёт ва фаннинг бошқа кўплаб ютуқлари фақат атроф-муҳитнигина эмас, инсоннинг ўзини ҳам ўзгартириб, оддий воқеликка айланади.
Биз бу жараёнларнинг фаол иштирокчисига айланишимиз шарт.
 
Саккизинчи таҳдид – кескинлашиб бораётган ижтимоий беқарорлик.
Ҳозирги вақтда дунёнинг энг катта муаммоларидан бири – кучайиб бораётган ижтимоий беқарорликдир. Унинг асосий сабаби–ижтиоий тенгсизлик ҳисобланади.
Бугун дунёда икки юз миллионга яқин одам иш топлмаяпти. Ҳатто Европа Иттифоқида ишсизлик кейинги ўн йилликда энг юқори даражада турибди ва кўплаб оммавий тартибсизликларни келтириб чиқармоқда.
Шу жиҳатдан қараганда, тан олиш керакки, Қозоғистонда вазият анча яхши. Бугунги кунда бизда бутун янги тарихимиз давомидаги энг кам ишсизлик даражаси мавжуд. Бу, шубҳасиз, катта юуқдир. Шунга қарамай,  ҳаволаниб кетмаслигимиз лозим.Ижтимоий-сиёсий инқирозга айланадиган глобал иқтисодий инқироз, шубҳасиз, Қозоғистонга ҳам тазйиқ ўтказади, мустаҳкамлигимизни синаб кўради.

Шунинг учун ижтимоий хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик масаласи кун тартибига чиқади. Биз учун муҳим вазифа – жамиятимизди ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлашдир.
 
 Тўққизинчи таҳдид – цивилизациямизнинг қадриятлари инқирозидир.
Жаҳон дунёқарашлар ва қадриятларнинг кескин инқирозини бошдан кечирмоқда. Маданиятларнинг қарама-қаршилиги, тарих тугаётгани, мультикультурализм ҳалокатга юз тутгани ҳақидаги овозлар тобора кўпроқ янграмоқда.
Йиллар давомида синовдан ўтган қадриятларимизни асраб, бу дунёқарашлар мунозарасига кириб кетмаслигимиз биз учун ўта муҳимдир. Ўз тажрибамиздан биламизки, бизнинг энг нозик жойимиз деб аташган – кўпэлатлилик ва кўп конфессияликни ўз устунлигимизга айлантира олдик.
Биз маданиятлар ва динларнинг биргаликда яшашига ўрганишимиз зарур. Биз маданиятлар ва цивилизациялар мулоқоти тарафдори бўлишимиз зарур.
Фақат бошқа миллатлар билан мулоқотдагина мамлакатимиз келгусида муваффақиятга ва таъсир кучига эга бўлиши мумкин. XXI асрда Қозоғистон ўзининг минтақадаги етакчилик мавқеини мустаҳкамлаши ҳамда Ғарб ва Шарқ мулоқоти ва ҳамкорлиги учун кўприк бўлиши зарур.
 
 Ўнинчи таҳдид – дунё бўйича янги беқарорлик хавфи.
Ҳаммамиз ҳозир дунёда нима бўлаётганини кўриб турибмиз. Бу инқирознинг янги тўлқини эмас, балки жаҳон иқтисодиёти ҳали чиқиб ололмаган 2007-2009 йиллардаги инқирознинг  давомидир.
Глобал иқтисодий тизим 2013-2014 йилдаёқ жиддий ишдан чиқиши, хусусан хомашёга жаҳон нархлари кескин тушиб кетишини келтириб чиқариши мумкин. Воқеанинг бундай ривожи биз учун умуман номаъқулдир.
ЕИ ва/ёки АҚШдаги эҳтимол тутилаётган рецессия ривожланган мамлакатларнинг хомашё захираларига эҳтиёжи пасайишига олиб келиши мумкин.
Евроҳудуддаги давлатлардан ҳеч бўлмаганда биттасида потенциал дефолт рўй бериши «домино самараси»ни келтириб чиқаради ва бизнинг халқаро захираларимизсақланиб қолишини ҳамда экспорт етказиб беришларимизнинг барқарорлигини хавф остига қўяди.Валюта захираларининг қисқариши валюта курсларининг босимин ва инфляцияни кучайтиради, бу ҳам ижтимоий иқтисодий вазиятга салбий таъсир қилиши мумкин.Шу муносабат билан биз халақро вазият ривожланишининг ҳар қандай кўринишга тўла тайёр бўлиш учун ҳокимият барча тармоқлари, давлат ва жамиятнинг чуқур ўйлаб чиқилган, келишилган ва мувофиқлаштирилган йўлини ишлаб чиқишимиз керак.

III.    «Қозоғистон-2050» стратегияси – янги Қозоғистон учун тез ўзгараётган тарихий шароитларда янги сиёсий йўлдир.

 Ҳурматли  Қозоғистонликлар!
Азиз ватандошлар!
 
Биз ҳал қилишимиз керак бўлган вазифалар парадигмаси сифат жиҳатиданўзгарди.
Янги таҳдидларни муносиб кутиб олиш учун Стратегия-2030 доираси эндиликда камлик қилади. Биз режалаштириш уфқларини кенгайтиришимиз муҳим ва 15 олдин бўлгани каби дунёқарашда навбатдаги интилишни амалга оширишимиз керак.
Биринчидан Қозоғистон – замонавий давлат.
Жамиятимиз балоғатга етди. Шунинг учун ҳозирги кун тартиби давлатимиз шаклланаётган босқичдагидан фарқ қилади.
Дунёда рўй бераётган ўзгаришлар хусусияти ва чуқурлиги, глаобал ўзар боғлиқлик барқарор, узоқ муддатли ривожланишни талаб қилади. Кўп давлатлар ҳозирнинг ўзидаёқ 2030-2050 йиллардан нарига кўз ташлашга уринмоқда. «Бошқариладиган башоратлаш» ҳозирги беқарор вақтда давлатни ривожлантиришнинг муҳим воситасига айланмоқда.
Иккинчидан, «Қозоғистон-2030» стратегияси бизнинг давлатимиз шаклланиши даври учун тузилган эди. Ўзининг асосий ўлчамлари бўйича у бажариб бўлинди.
Учинчидан, биз янгича воқелик келтириб чиқарган таҳдидлар ва хавфлар рўпара келаётирмиз. Улар кенгқамровли бўлиб, барча мамлакатлар ва минтақаларга тааллуқлидир.
«Қозоғистон-2030» стратегиясини ишлаб чиқаётганимизда, ўз миқёси бўйича шунчалик улкан дунё молиявий-иқтисодий инқирози рўй беришини, бунинг натижасида янги, умуман олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган иқтисодий ва геосиёсий ҳолатлар юзага келишини ҳеч ким тасаввур қилмаган эди.
Стратегия-2030 1997 йилда очиқ ҳужжат сифатида тузилган эди. Биз аввал-бошдан унга мувофиқликлар киритишни назарда тутган эдик.
Дунёдаги вазият ўзгараётгани ва ҳаёт ўз ўзгартиришларини киритиши мумкинлигини тушунган ҳолда, менинг кўрсатмам бўйича ишчи гуруҳи яратилганди. Бу гуруҳ бизнингҳолатимиз  ва  янги  шароитларда  бизнинг эҳтимол  тутилган  стратегиямиз  устида ишлади.

Унинг ишланмаларини ҳисобга олган ҳолда, мен миллатнинг 2050 йилгача бўлган янги йўлини таклиф қиламан. Унда Стратегия – 2030нинг вазифалари ҳам ҳал қилиб борилади. Биз «Қозоғистон-2030» дастурида бўлгани каби вақт ва шароит режаларимизга ўз ўзгартиришларини киритишини аниқ англаб олишимиз керак.
2050 йил – бу шунчаки рамзий сана эмас.
Бу жаҳон ҳамжамияти бугунги кунда мўлжал олаётган реал муддатдир.
БМТда Цивилизацияларнинг 2050 йилгача ривожланиши глобал дастури ишлаб чиқилган.
Бутунжаҳон озиқ-овқат ташкилоти томонидан 2050 йилгача бўлган истиқбол маърузаси эълон қилинди.
Ҳозирги вақтда тобора кўпроқ мамлакатлар бундай узоқ муддатли стратегияларни ишлаб чиқмоқда ва қабул қилмоқда. Хитой ўзи учун худди шундай стратегик режалаштириш уфқини белгилаб олган.
Ҳатто йирик трансмиллий корпорациялар ҳам ярим аср олдига ривожланиш дастурларини ишлаб чиқадилар.
«Стратегия-2030» қабул қилинган ўн беш йил олдин қозоғистонликларнинг янги мамлакатимизда туғилган биринчи авлоди эндигина мактабга боришга тайёрланаётган эди.
Бугун улар ишлаяпти ёки олий ўқув юртида ўқишни тугатмоқда.
Икки-уч йилдан сўнг эса мустақилликнинг иккинчи янги авлоди пайдо бўлади.
Шунинг учун биз ҳозирнинг ўзида уларга тўғри йўналиш бериш ҳақида ўйлашимиз керак.
Бизнинг асосий мақсадимиз - 2050 йилга бориб дунёнинг энг ривожланган 30 давлати сафига киришдир.
Бизнинг ютуқларимиз ва ривожланишнинг Қозоғистон модели янги сиёсий йўлнинг асоси бўлиши шарт.
Қозоғистон-2050 стратегияси бу – Қозоғистон-2030 стратегиясининг янги босқичдаги уйғун ривожланишидир. Бу биз киммиз, қаерга бораяпмиз ва 2050 йилда қаерда бўлмоқчимиз, деган саволга жавобдир. Ишонаманки, ёш авлодни айнан шу нарса қизиқтиради.Шуларнинг ҳаммасидан келиб чиқиб, мен Миллатнинг 2050 йилгача бўлган янги сиёсий йўли лойиҳасини таклиф қиламан.

Бу менинг Қозоғистон халқига мактубим ҳам бўлади.
 
***

 Биз қаерга бораяпмиз? Қозоғистон 2050 йилда дунёнинг энг ривожланган давлатлари ўттизталигида бўлиши лозим.

Бу клубдаги жой учун ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги рақобат шиддатли бўлади. Миллат офтоб остида жой фақат кучлилар учун кафолатланганини аниқ англаган ҳолда, глобал иқтисодий қарама-қаршиликларга тайёр туриши керак.
Биз мақсад сари интилиб ва илҳом билан, қуйидаги бирламчи мақсадларимизни кўздан қочирмай ишлашимиз керак:
•   Давлатчиликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
•   Иқтисодий сиёсатнинг янги принципларига ўтиш.
•   Миллий иқтисодиётнининг етакчи кучи – тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш.
•   Янги ижтимоий моделни шакллантириш.
•   Замонавий ва самарали таълим ва соғлиқни сақлаш тизимини яратиш.
•   Давлат  аппаратининг  масъулиятини,  самарадорлиги  ва  функционаллигини ошириш.
•   Янги таҳдидларга мос халқаро ва мудофаа сиёсатини тузиш.
Шунингдек, мен бугун 2013 йилнинг Янги сиёсий йўл-2050 муваффақиятли старт олишини таъминлайдиган бирламчи вазифаларини айтиб ўтаман.
Шу вазифаларга мувофиқ равишда Ҳукумат тезлик билан 2013 йилдаги Умуммиллий ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиши зарур.
Бу жуда муҳим ҳужжат ўз ичига аниқ топшириқларни олиши ва ҳокимиятнинг ижро, қонун чиқарувчи ҳамда суд тармоқлари раҳбарларининг шахсан жавобгарлигини назарда тутиши керак. Президент маъмурияти унинг тайёрланиши ва кейинги амалга оширилишини алоҳида назоратга олиши зарур.
Ҳозир эса мен «Қозоғистон-2050» стратегиясининг асосий йўналишларини қандай тасаввур этаётганимни баён қилмоқчиман.

 1.ЯНГИ ЙЎЛНИНГ ИҚТИСОДИЙ СИЁСАТИ – ФОЙДАЛИЛИК, ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИНГ ҚАЙТИШИ ВА РАҚОБАТБАРДОШЛИК ПРИНЦИПЛАРИГА АСОСЛАНГАН ҲАР ТОМОНЛАМА  ИҚТИСОДИЙ  ПРГАМАТИЗМДИР.

Ҳар томонлама иқтисодий прагматизм

Янги йўлимиз иқтисодий сиёсатининг моҳияти – ҳар томонлама иқтисодий прагматизм. Амалда бу, бизнинг бугунги қарашларимиз ва ёндашувларимизнинг тубдан ўзгартирилишидир.

Бу нимани англатади?
Биринчи. Истисносиз барча иқтисодий ва бошқарув қарорларини иқтисодий мақсадга мувофиқлик ва узоқ муддатли манфаатлар нуқтаи назаридан қабул қилиш.
Иккинчи. Қозоғистон тенг ҳуқуқли шерик сифатида иштирок этиши мумкин бўлган янги бозор заминларини аниқлаш. Иқтисодий ўсишнинг янги нуқталарини яратиш.
Учинчи. Иқтисодий салоҳиятни ошириш  мақсадида  қулай  инвестиция  муҳитини юзага келтириш. Инвестицияларнинг фойдалилиги ва қайтарилиши.
Тўртинчи. Иқтисодиётнинг самарали хусусий секторини яратиш ва давлат-хусусий шерикчилигини ривожлантириш. Экспортни давлат томонидан рағбатлантириш.
 
 Янгича кадрлар сиёсати.
Янги иқтисодий сиёсат муваффақиятининг туб шарти кадрлар билан мустаҳкамланиши керак. Бунинг учун биз:
• Бошқарув ресурсларини такомиллаштиришимиз зарур ва бунинг учун бизда
захиралар мавжуд. Менежментнинг замонавий восита ва усулларини ҳамда давлат секторида корпоратив бошқариш принципларини жорий қилишимиз зарур.
• Бу  билан  бир  вақтда  биз  халқаро  меҳнат  тақсимотидан  фойда  олишимиз,
жумладан аутсорсинг дастури орқали янги йўлимизнинг баъзи вазифаларини ҳал қилиш учун ташқи кадрлар ресурсини жалб қилишимиз лозим. Шунингдек, биз очиқ бозордаги энг яхши мутахассисларни жалб қилишимиз ва уларни мамлакатимизга ишлаш учун таклиф этишимиз зарур.
Кенгмиқёсли халқаро тажриба ва билимларга эга бошқарувчи кадрлардан фойдаланиш икки томонлама самара беради: биз фақат ишлаб чиқаришимизнинг менежментини  замонваийлаштирибгина  қолмай,  балки  мамлакатимиз  кадрларини ўргатамиз ҳам. Бу – биз учун янги амалиётдир.

2050  йилгача  босқичма-босқич  қуйидаги  вазифаларни  ҳал  қилиш  биз  учун  ўта муҳимдир:
Биринчидан, давлатнинг макроиқтисодий сиёсати модернизация қилиниши керак.
 
 Бюджет сиёсати.
• Биз бюджет сиёсатининг янги принциплари билан қуролланишимиз – фақат ўз имкониятларимиз дорасида сарфлашимиз ва дефицитни иложи борича камайтиришимиз зарур. «Қора кун»га захираларни кўпайтириб бориш ва унинг узоқ истиқбол учун сақланишини таъминлаш керак.
• Бюджет-молия жараёнига муносабат худди хусусий қўйилмаларга бўлгани каби
тежамли ва ўйланган бўлиши зарур. Бошқача қилиб айтганда, бюджетнинг бир тегеси ҳам бекорга сарфланмаслиги шарт.
•  Давлат    бюджети    узоқ    муддатли    истиқбол    нуқтаи    назаридан     маҳсулдор
умуммиллий  лойиҳаларга,  масалан,  иқтисодиётни  диверсификациялаш  ва инфраструктурани ривожлантириш кабиларга қаратилиши зарур.
Инвестицияларни уларнинг мақсадга мувофиқлиги ва қайтарилиши жиҳатидан қатъий танлаб олиш зарур. Шуни ёдда тутиш муҳимки, ҳатто энг замонавий объектлар ҳам, агар қўллаб-қувватлашга харажатлар талаб қилса-ю, лекин даромад келтирмаса ва мамлакат фуқароларининг муаммоларини ҳал қилмаса, бюджетга юк бўлиб тушади.
 
 Солиқ сиёсати.
• Ишлаб чиқриш ва янги технологиялар соҳасида банд бўлган солиққа тортиш объектлари учун қулай солиқ тартибини киритиш лозим. Ҳозир бу иш бошлаб юборлиган. Уни такомиллаштириш вазифасини қўяман: амалдаги барча солиқ имтиёзларини тафтиш қилиш ҳамда уларни энг юқри даражада самарали қилиш.
• Биз  солиқ  маъмурчилигини  либераллаштириш  ва  божхона  маъмурчилигини
тизимлаштириш       сиёсатини     давом     эттиришимиз      керак.     Солиқ     бўйича ҳисботдорликни осонлаштириш ва минималлаштириш даркор.
•  Биз бозор иштирокчиларини солиқлардан қочиш усулларини излашга эмас,
рақобатга рағбатлантиршимиз керак.
• Солиқ назоратини прагматик камайтириш хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқ хизмати билан мулоқотини минималлаштириш зарур. Яқин беш йилда ҳамма электрон ҳисобот беришнинг онлайн тартибига ўтиши зарур.

•  2020 йилдан биз солиқ кредитлаши амалиётини жорий қилишимиз керак. Бош
вазифа – тадбиркорларнинг инвестицион фаоллигини рағбатлантириш.
• Янги солиқ сиёсати ижтимоий йўналишга эга бўлиши зарур. Бунинг учун 2015 йилдан бошлаб рағбатлантирувчи чоралар, жумладан ўзини, ўз оиласинм, ходимларини ўқитиш ва тиббий суғурталашга маблағ киритаётган компаниялар ва фуқароларни солиқлардан озод қилиш амалиётини назарда тутувчи чоралар мажмуни ишлаб чиқиш зарур.
Шундай қилиб, бизнес-даражадаги келгуси солиқ сиёсати ички бозордаги ўсиш ва ташқи бозорларга мамлакатимиз экспортини, фуқаролар даражасида эса уларнинг маблағ йиғиши, жамғариши ва киритишини рағбатлантириши зарур.
 
 Пул-кредит сиёсати.
•  Дунё иқтисодиётидаги ноқулай ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, биз ҳар бир қозоғистонликнинг  даромадларини ҳимоя қилишимиз ва инфляциянинг иқтисодий ўсиш учун чидаш мумкин бўлган даражасини ушлаб туришимиз зарур. Бу шунчаки макроиқтисодий масала эмас, бу мамлакатнинг ижтимоий хавфсизлиги масаласидир. Ва бу – 2013 йилдан бошлабоқ, Миллий банк ва Ҳукумат ишининг бош вазифасидир.
•  Қозоғистон банклари, ўз навбатида, ўз вазифаларини бажариши ва иқтисодиёт
реал секторининг кредит захираларига бўлган эҳтиёжини таъминлаши зарур. Бунда молия тизимини назорат қилишни заифлаштириш мумкин эмас, банкларни муаммоли кредитлардан тозалаш ва фондлаштириш масалалари билан жиддий шуғулланиш зарур. Бунинг учун Миллий банк ва Ҳукумат, Президент маъмурияти мувофиқлаштирувида, пул-кредит сиёсатининг иқтисодиётни зарур пул захиралари билан таъминлашга қаратилган концептуал янги тизимини ишлаб чиқиши зарур.
  Давлат қарзи ва ташқи қарзларни бошқариш сиёсати.
•  Биз мамлакатнинг давлат қарзи даражасини доимий назоратда тутиб туришимиз керак.
ЯИМга нисбатан бюджет танқислигини 2013 йилдаги 2,1%дан 2015 йилда 1,5%га камайтиришимиз зарур.

• Давлат қарзи мўътадил даражада қолиши керак. Бу принципиал вазифа, чунки
фақат шу йўл билан биз дунё беқарорлиги шароитларида бюджет барқарорлигини ва миллий хавфсизлигимизни таъминлай оламиз.
Иқтисодиёт квазидавлат секторининг қарзини қатъий назорат қилиш зарур.
 
 Иккинчидан, инфраструктурани ривожлантиришга ёндашувимиз тубдан янгиланиши шарт.
Инфраструктура иқтисодий ўсиш имкониятларини кенгайтириши керак. Инфраструктурани икки йўналишда ривожлантириш зарур: милий иқтисодиётни глобал муҳитга интеграциялаштириш, шунингдек, мамлакат ичидаги минтақаларга кириб бориш.
• Ўз  фойдамизни  чуқур  ҳисоблаб,  Қозоғистон  ҳудудидан  ташқарида  ишлаб
чиқариш транспорт-логистика объектлари яратиш учун мамлакат ҳудудидан ташқари чиқишга эътиборни жамлаш муҳим. Биз мавжуд тасаввурлар доирасидан чиқишимиз ва минтақада ва бутун дунё – Европа, Осиё, Америкада қўшма корхоналар тузишимиз керак. Бевосита денгизга чиқиш йўлларига эга мамлакатларда портлар, дунёнинг йўлларни туташтирувчи транзит нуқталарида транспорт-логистика хаблари ва ҳоказолар шулар яратиш жумласидандир. Шу мақсадда «Глобал инфраструктура интеграцияси» махсус дасурини ишлаб чиқиш лозим.
• Биз  транзит  салоҳиятимизни  ривожлантиришимикз  керак.  Бугун  бир  қатор
йирик умуммиллий инфраструктура лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида Қозоғистон орқали транзит ташувлар 2020 йилга бориб икки марта ошиши лозим. 2050 йилга келиб бу оақам 10 марта ортиши керак.
• Ҳамма нарса бош вазифага – бизнинг экспортимизни фақат маҳсулотларимиз ва
хизматларимизга узоқ муддатли талаб бўладиган дунё бозорларига йўналтиришга бўйсундирилиши зарур.
Инфраструктура яратиш ҳам рентабеллик қонунига бўйсундирилиши керак. Қурилиш янги бизнеслар ва иш ўринлари яратишга олиб келадиган жойларда қуриш зарур.
• Узоқ минтақаларни ёки аҳоли зич бўлмаган минтақаларни ҳаётий муҳим ва иқтисодий зарур инфраструктура объектлари билан «қоплаш» учун мамлакат ичида биз «инфраструктура марказлари» яратишимиз зарур. Бунинг учун транспорт тизимининг илғор инфраструктурасини яратишни таъминлашимиз даркор.

Ҳукуматга 2013 йилда инфраструктурани ривожлантириш бўйича давлат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишни топшириқ бераман.
 
 Учинчидан, давлат активларини бошқариш тизимини модернизация қилиш.Қозоғистон – дунё миёсида олиб қаралса, кичкина иқтисодиётдир. Ва уни жуда самарали бошқариш зарур. Мамлакат яхлит корпорация каби ишлаши лозим, давлат
эса унинг ўзаги бўлиши керак.
Корпоратив фикрлашнинг кучи шундаки, барча жараёнлар яхлит бирлик сифатида қўрилади. Барча босқичдаги давлат бошқарувчилари бундай бизнес-фикрлашни ўрганишлари зарур.
Яна бир марта такрорлайман: мамлакат бюджетини шунчаки тақсимлаш эмас, чуқур ўйлаб ва солиштириб инвестициялаш зарур.
Самарадорликнинг асосий мезони – маблағ киритишларимиздан фойда олиш даражасидир. Мамлакатнинг ишлаб чиқариш салоҳиятини қанча тез ошира олсак, Қоозоғистон халқаро бозорнинг кўшимчаси эмас, тўлақонли ўйинчисига шунчалик тез айланади.
• Янги иқтисодий сиёсатга ўтишнинг «локомотиви» Миллий фонд бўлиши зарур.
Миллий фонднинг маблағларини, биринчи навбатда, стратегик лойиҳаларга йўналтириш лозим. 2013 йилда Миллий фондда маблағлар жамғариш давом этиши керак, лекин бу маблағларни ўта оқилона ва чуқур ўйлаб ишлатиш шарт.
• Миллий компаниялар қиёфасида давлат, Учинчи саноат инқилоби натижасида
пайдо бўладиган секторларни ҳисобга оладиган, келажак иқтисодиётини рағбатлантириши зарур. Мамлакатимиз саноати келгусида ўзимизда ишлаб чиқиладиган композит материалларни қўллаши лозим.
• Давлат     информацион      технологиялар      соҳасидаги     транзит     потенциални
ривожлантиришни рағбатлантириши керак. 2030 йилга келиб биз дунё ахборот оқимларининг камида 2-3%ни Қозоғистон орқали ўтказишимиз зарур. 2050 йилда бу рақам камида икки марта кўпайиши керак.
• Шунингдек, хусусий компаниялар ўз маблағларини тадқиқотлар ва инновацияларги киритишини рағбатлантириш зарур. Алоҳида таъкидлашни истардимки: инновацияларни жорий қилиш жуда муҳим, лекин бу асосий мақсад эмас. Янги технологияларимизга талаб бўлганда, улар бозорда ўз ўрнини топгандагина, мамлакат реал фойда олади. Акс ҳолда, инновация – бекорга пул сарфлашдир.

• Алоҳида    компаниялар     ёки    тармоқларни     танлаб    олиб    қўллаб-қувватлаш
амалиётига чек қўйишимиз зарур. Биз ижтимоий муҳим, стратегик функцияларни бажараётган ва ўз самарадорлигини исботлаётган тармоқларни қўллаб- қувватлашимиз керак.
 
 Тўртинчидан, табиий захираларни бошқаришнинг тубдан янги тизимини жорий қилишимиз шарт.
Биз иқтисодий ўсишни, кенг кўламли ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодийкелишувларни таъминлаш учун захиралардан Қозоғистоннинг муҳим стратегик устунлиги сифатида фойдаланишимиз керак.
• Янги  молиявий  инқироз  юзага  келадиган  бўлса  беқарорлашадиган  халқаро
бозорларга ҳозирнинг ўзидаёқ хомашё чиқишини максимал жадаллаштириш зарур. Асосий импортчиларимиз хомашё сотиб олишни сезиларли қисқартириши, нархлар эса кексин тушиб кетиши мумкин. Бизнинг илғор стратегиямиз эса бозорлар беқарорлашгунича маблағларни тез жамғаришга имкон беради. Бу маблағлар кейин мамлакатимиз эҳтимол тутилган глобал  инқироздан чиқиб олишига кўмаклашади.
• Технологик  инқилоб  хомашё  истеъмоли  структурасини  ўзгартириб  юбориши
мумкин. Масалан, композитлар ва бетоннинг янги турлари технологиясини жорий қилиш темир ва кўмир конлари захираларининг қимматини тушириб юборади. Бу ҳозирги дунё талабларидан мамлакатимиз манфаатлари йўлида фойдаланиш мақсадида табиий захираларни қазиб олиш ва жаҳон бозорларига етказиб бериш суръатларини ошириш учун яна бир омилдир.
• Углеводород     хомашёси     бозорида     йирик      ишитрокчи      бўлиб    қолатуриб,
биз энергетиканинг муқобил кўринишларини ишлаб чиқаришни ривожлантиришимиз,   қуёш   ва   шамол   энергиясини   қўллайдиган   янги технологияларни фаол жорий қилишимиз шарт. Бунинг учун бизда барча имкониятлар мавжуд. 2050 йилга келиб, мамлакатда бутун энергия истеъмоли йиғиндисининг камида ярмини муқобил ва қайта тикланадиган энергия турлари ташкил этиши лозим.

 
 ***
Агар миллат 35 йилдан кейин хомашё захираларидан олинадиган дармоаддан фойдаланишни хоҳласа, бунги ҳозирданоқ тайёрланиш керак. Биз махсус стратегияни ишлаб чиқишимиз – барча йирик корпорациялар ва концернлар қилгани каби, ҳамма ишни бутун келгуси йилларга режалаштириш учун устувор йўналишларни, шеиркларни аниқлаб олишимиз керак.
Бу ўз тарихимиздан олган  асосий  сабоғимиздир:  Қошаған  бўйича  тайёргарлик ва музокараларни деярли 20 йил олдин бошлаган эдик, натижаларни эса эндигина олаяпмиз.
Стратегияни ишлаб чиқишнинг асосий йўналишлари:
•  Минтақалар      инвестициялардан      манфаатдор     бўлиши     учун     ер     остидан фойдаланишга бўлган мораторийни бекор қилиш зарур.
Биз шунчаки хомашё етказиб беришдан энаргия захираларини қайта ишлаш ва янги технологиялар алмашиш соҳасидаги ҳамкорликка ўтишимиз керак. 2025 йилга бориб, ўз бозоримизни экологик тозаликнинг янги стандартларига мос келадиган ёнилғи-мойлаш материаллари билан тўла таъминлашимиз шарт.
Биз фақат мамлакатимизга энг янги кон ва қайта ишлаш технологиялари етказиб бериш шартлари билан инвесторларни жалб қилишимиз зарур. Биз инвесторларга фақат мамлакатимиз ҳудудида энг янги ишлаб чиқаришлар яратиш эвазига ўз хомашёларимизни қазиб олиши ва улардан фойдаланишига рухсат беришимиз керак.
Қозоғистон инвестициялар учун минтақавий оҳанграбо бўлиши зарур. Бизнинг мамлакатимиз Евроосиёда инвестициялар ва трансферт технологиялари учун энг жозибали макон бўлиши шарт. Бу ўта муҳимдир. Биз инвесторларга ўзимиз эга бўлган устунликларни кўрсатишимиз зарур.
Ҳамма қазиб олувчи корхоналар фақат экологик зарарсиз ишлаб чиқаришларни жорий қилиши зарур.

Азиз ватандошлар!

Миллат келажаги ва давлат хавфсизлиги манфаатларидан келиб чиқиб, углеводород хомашёсининг стратегик «резерви»ни яратиш лозим. Стратегик резерв мамлакат энергетик хавфсизлигининг пойдевори бўлади. Шу билан биз, эҳтимол тутилган иқтисодий сликинишлар рўй берганда яна бир мудофаа эшелонини яаратган бўламиз.

 ***
Бешинчидан, бизга саноатлаштиришнинг келгуси режаси зарур.
Икки йилдан сўнг жадал саноатлаштириш дастурини амалга оширишнин биринчи беш йиллиги якунланади.
Ҳукумат саноатлаштириш келгуси босқичининг батафсил режасини тузиши керак. Истиқболли технологик йўналишларни ривожлантириш сценарийси зарур.
Натижада экспортнинг умумий ҳажмида нохомашё экспортининг улуши 2025 йилда икки марта ва 2040 йилда уч марта ошиши зарур.
 
 Бунинг учун нима қилиш керак?
2050 йилга келиб, Қозоғистон ўз ишлаб чиқариш активларини энг янги технологик стандартларга мос равишда тўла янгилаши зарур.
Энг рақбоатбардош тармоқларда малакатимиз ишлаб чиқарувчилари учун янги бозор заминларини шакллантириш стратегиясини фаол  ишлаб  чиқишимиз  керак. Бу, айниқса, Бутунжаҳон савдо ташкилотига кириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда, деиндустриализациянинг барқарорликни энг кўп бузувчи самараларидан холи бўлишга имкон беради.
Мамлакатимиз товарлари рақобатбардош бўлиши зарур. 2012 йилнинг 1 январидан Қозоғистон, Россия ва Беларусь иштирокида Ягона иқтисодий ҳудуд тузишнинг амалий босқичи бошланди. Бу умумий ЯИМ 2 триллион АҚШ доллари бўлган, 170 миллион истеъмолчини бирлаштирган улкан бозор бизнинг бизнесимизни рақобат қила олишга ўргатиши зарур. Бунда, ушбу иқтисодий-интеграция жараёнида Қозоғистон ўз сиёсий суверенитетининг бирор қисмини ҳам йўқотмайди.
•  Биз экспортга мўлжал олган, нохомашё секторини кенгайтиришга қаратилган
янги ишлаб чиқаришларни ривожлантиришимиз зарур.
• Биз Жадал саноат-инновация ривожланиш давлат дастурини саноат қувватларини импорт қилиш ва технологиялар алмашишга йўналтиришимиз зарур. Бунинг учун бизга халқаро қўшма корхоналар ҳамда мамлакат учун фойдали бўлган шерикчиликлар яратиш ва ривожлантириш бўйича кичик дастур лозим бўлади.

• 2030 йилга бориб, Қозоғистон космик хизматлар дунё бозорида ўз заминини
кенгайтириши ва бошлаб қўйилган бир қатор лойиҳаларни мантиқий якунига етказиши зарур. Мен Астанадаги космик аппаратлар йиғиш-синаш мажумини, масофадан зондлаштириш ксомик тизимини,  космик мониторинг ва ер усти инфраструктураси миллий тизимини, юқори токли сунъий йўлдош навигацияси тизимини назарда тутаяпман.
Икки етакчи инновацион кластер – Назарбаев Университети ва Инновацияон технологиялар паркини ривожлантиришни давом эттириш керак. Биз жадал равишда паст углеродли иқтисодиётга ўтишимиз зарур
2013 йилда «Яшил кўприк» халқаро ташкилотини тузишни, шунингдек, Алмата атрофидаги тўртта йўлдош шаҳарча базасида Green4 лойиҳасини амалга оширишни таклиф қиламан.
Астанада ўтказиладиган ЭКСПО-2017 кўргазмаси ривожланишнинг «яшил» йўлига ўтишга кучли туртки бериши зарур. Пойтахтда фан ва техниканинг энг яхши дунё ютуқлари тақдим этилади. Кўп қозоғистонликлар биз интилаётган «келажак энергияси»ни ўз кўзлари билан кўришлари мумкин. Мен бугун мамлакатимиз Учинчи саноат инқилобига тайёрланши боғлиқ бўлган энг принципиал масалаларни кўтардим.
 
 
***
 
Олтинчидан, қишлоқ хўжалигини кенг кўламда модернизациялаш, айниқса, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ўсиб бораётган глобал талаб шароитида, зарур.
Дунёда озиқ-овқат бозори етакчиси бўли ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини кўпайтириш учун бизга қуйидагилар зарур:
• Экин  майдонларини  кўпайтириш.  Таъқилайманки,  ҳамма  мамлакатлар  ҳам
бундай имкониятга эга эмас.
•Авваламбор янги технологияларни жорий қилиш ҳисобига ҳосилдорликнинг сезиларли кўпайишини таъминлаш.
•  Биз жаҳон даражасида чорвачиликнинг озуқа базасини яратиш учун катта салоҳиятга эгамиз.

• Биз  экологик  тозаликка  эътибор  қаратган  ҳолда  миллий  рақобатбардош
брендлар яаратишимиз керак. Натижада мен агросаноат мажмуамиз олдига вазифа қўяман – экологик тоза ишлаб чиқариш соҳасида глобал иштирокчига айланиш.
 
 Қишлоқ хўжалиги қайта ишлов бериши ва савдосида фермерликни ҳамда олиавий кичик бизнесни ривожлантириш.
Бу бош вазифа. Бу ерда биз қуйидагиларни амалга оширишимиз зарур:
• Деҳқончилик маданиятини ўзгартириш ва янги илмий, технологик, бошқарув ютуқларини ҳисобга олган ҳолда чорвачиликдаги анъаналаримизни қайта тиклаш.
• Йирик экспорт бозорларини эгаллаш мақсадида, қайси маҳсулотларни оммавий
ишлаб чиқаришга асосий куч-ғайратимизни сарфлашимизни аниқлаб олиш.
Қабул қилинган чоралар натижаси 2050 йилга бориб мамлакат ЯИМда қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг улушини 5 марта ошириш бўлиши керак.
2013 йилдаёқ Ҳукуматга қуйидагича топшириқ бераман:
•  Мамлакат агросаноат мажмуини 2020 йилгача ривожлантиришнинг янги дастурини қабул қилиш.
•  2020  йилга  келиб,  қишлоқ  хўжалигини  давлат  томонидан  қўлаб-қувватлаш
ҳажмини 4,5 марта ошириш.
•  Янги агротехнологияларни қўллашга мўлжал олган ўрта ва йирик товарли қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришларини яратиш бўйича қонунчилик ва иқтисодий рағбатларни ишлаб чиқиш.
•  Тақдим этилганидан кейин маълум вақт давомида ўзлаштирилиши бошланмаган
ерларга оширилган солиқ ставкаларини киритиш.
 
 Еттинчидан, мамлакатимиз сув захираларига нисбатан янги сиёсатни ишлаб чиқиш зарур.
Қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун бизга улкан ҳажмдаги сув зарур. Шу муносабат билан биз қуйидагиларни амалга оширишимиз зарур:

• Бошқа мамлакатларда, масалан, Австралияда сув билан таъминлашнинг илғор тажрибасини чуқур ўрганишимиз ва бу тажрибани бизнинг шароитларимизда қўллашимиз.

• Бизда захиралари кўп бўлган ер ости сувларини қазиб чиқариш ва тириш¬қоқлик

билан фойдаланишнинг энг илғор технологияларини жорий қилиш.
•  Агросаноат мажмуида намликни тежаш технологияларига комплекс равишда ўтиш.
Умуман бизнинг жамиятимизнинг тафаккурини ўзгартириш зарур. Биз энг қимматли табиий ресурсларимиздан бири бўлган сувни исроф қилишга чек қўйишимиз керак.
2050 йилга келиб, Қозоғистон сув таъминоти муаммосини бирданига ва бутунлай ҳал қилиши зарур.
Ҳукуматга сув бўйича узоқ муддатли давлат дастурини қабул қилиш топшириғини бераман. Бу дастурда, изчил равишда, биринчи босқичда 2020 йилгача аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, иккинчи босқичда 2040 йилгача суғориш учун сув билан таъминлаш муаммоси ҳал қилиниши белгилаб берилиши керак.
 
 2. МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТНИНГ ЕТАКЧИ КУЧИ БЎЛГАН ТАДБИРКОРЛИКНИ ҲАР ТОМОНЛАМА  ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ.
Мамлакатимиз тадбиркорлиги янги иқтисодий йўлнинг ҳаракатга келтирувчи кучидир.
2030 йилга бориб, кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улуши ҳеч бўлмаганда икки баробар ортиши керак.
Биринчидан, биз одам ўзини бизнесда синаб кўриши, давлат унинг муаммоларини ҳал қилиб беришини кутиб ўтирмасдан, мамлакатда ўтказилаётган иқтисодий ўзгаришларнинг тўлақонли иштирокчисига айланиши учун шароитлар яратишимиз зарур.
Ишбилармонлик маданиятининг умумий даражасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусини рағбатлантириш муҳим.
Бунинг учун қуйидагилар зарур:
•  Кичик ва ўрта бизнеснинг бирлашиш ва кооперацияга интилишини рағбатлантириш ҳамда уларни қўлаб-қувватлаш ва рағбатлантириш тизимини яратиш.
•  Маҳаллий бизнес ташаббусларини рағбатлантириш ва минимал, аммо қатъий тартибга солиш ҳисобига ички бозорни ривожлантириш.

•   Бизнес учун сунъий тўсиқлар яратадиган давлат маъмурлари учун янги, қаттиқроқ
жавобгарлик тизимини назарда тутиш.
• Янги воқеликлар, жумладан бизнинг Ягона иқтисодий ҳудудда иштирокимизни, ЖСТга киришимизни ҳисобга олган ҳолда, мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини қўлаб- қувватлаш механизмини такомиллаштириш ва уларнинг манфаатларини ҳимоялаш ҳамда илгари суриш учун ҳамма зарур чораларни кўриш.
Бугунги куннинг вазифаси – майда корхоналар ва якка тадбиркорларнинг ўрта тоифага ўтиши учун зарур шароитлар ва дастлабки имкониятлар яратиш.
Афсуски, ҳозирги вақтда кичик ва ўрта бизнесни солиққа тортиш тизимида мавжуд бўлган қинғирликлар уларнинг ривожланиши ва ўсишига тўсқинлик қилмоқда. Шунинг учун Ҳукумат 2013 йил охиригача қонунчиликка микро бизнес, кичик, ўрта ва йирик бизнес тушунчалари ўртасида аниқ чегараларни белгилаб қўйишга қаратилган ўзгартиришлар киритиши зарур. Бунда биз кичик ва ўрта ишбилармонлик сегментларига юкланмаларни кучайтирмаслигимиз шарт.
Мен Ҳукуматга 2013 йил биринчи ярим йиллигининг охиригача Қозоғистон фуқаролари ҳаётий фаолиятининг хавфсизлигига бевосита таъсир кўрсатмайдиган барча рухсатномалар ва лицензияларни бекор қилиш, уларни хабарномаларга алмаштиришни топшириқ бераман.
Қонунчилик асосида тақдим этилаётган товарлар, ишлар ва хизматларнинг сифатини назорат қилишни бизнеснинг ўзи тартибга соладиган шароитлар яаратиш зарур. Биз истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг, улар учун суд қарорлари қабул қилишнинг кўп поғонали тизимини истисно қиладиган, янги тизимини ишлаб чиқишимиз керак.
Иккинчидан, давлат-хусусий шекриклиги принципларида ишончли мулоқот ўрнатиш учун бизнес консолидациясини давом эттириш зарур. Бу барча тадбиркорларни кенг қамраб олиш ва ушбу янги стратегияни амалга оширишга жалб қилиш вазифасини ҳал қилади.
Халқаро тажрибани таҳлил қилиш кўрсатадики, палаталарда тадбиркорлар консолидацияси – иқтисодиёт самарадорлигининг муҳим омилларидан бири бўлиб, қаерда бу жорий қилинган бўлса, билингки, шу ерда «кучли бизнес–кучли давлат» принципи амалда рўёбга чиққан бўлади.
«Атамекен» иттифоқи билан биргаликда Ҳукумат томонидан Тадбиркорлар миллий палатасида мажбурий аъзоликнинг концептуал модели ишлаб чиқилган.

Ушбу модель яратилаётган Тадбиркорлар милий палатасига давлат органларининг касбий-техниктаълим,кичикбизнесни,айниқса,қишлоқжойларидавамоношаҳарларда, ташқи иқтисодий фаолиятни комплекс сервис таъминлаш соҳасидаги ваколатлари ва функцияларини ўтказишни таъминлайди. Тадбиркорлар миллий палатаси Ҳукуматнинг ишончли ҳамда ваколатли шеригига айланади.
Шу муносабат билан, Ҳукуматга тегишли қонун лойиҳаси ишлаб чиқиш ва уни кейинги йилнинг биринчи чорагида Парламентга киритишни топшириқ бераман.
Учинчидан,давлат ўз ролини ўзгартириши керак. Бизга кенг кўламли хусусийлаштиришнинг иккинчи тўлқини зарур.
Бу оддий қадам эмас, чунки у давлат ва бозор ўртасида жавобгарликни қайта тақсимлашни анлатади. Лекин иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини сақлаб қолиш учун биз бу қадамни қўйишимиз зарур.
Хусусий бизнес ҳар доим ва ҳамма ерда давлатдан кўра самаралироқ ҳаракат қилади. Шунинг учун биз корхоналар ва стратегик хусусиятга эга бўлмаган хизматларни хусусий қўлларга топширишимиз керак. Бу мамлакатимиз тадбиркорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги ўта муҳим қадамдир.
«Халқ IPO»си дастурининг муваффақиятли бошлангани бу йўлдаги илк қадам бўлди.  Бу,  биринчи  навбатда,  миллий  бойликни  халқ  қўлига  тақсимлаб  беришдир.
«КазТрансОйл» АЖ компанияси томонидан 28 миллиард тенгега акцияларни жойлаштириш ҳақида эълон қилинган эди. Бунда ҳозирнинг ўзидаёқ амалда аризалар таклифлардан икки марта ошиб кетди.
 
 3. ИЖТИМОИЙ СИЁСАТНИНГ ЯНГИ ПРИНЦИПЛАРИ – ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАР ВА ШАХСИЙ МАСЪУЛИЯТ.
Бизнинг бош мақсадимиз – ижтимоий хавфсизлик ва фуқароларимизнинг фаровонлиги. Бу жамиятдаги барқарорликнинг энг яхши кафолатидир.
Бизнинг жамиятимизда замон чақириқларига жавоб бера оладиган, янгиланган ва самаралироқ ижтимоий сиёсатга талаб ошмоқда.
Жаҳон тажрибаси кўрсатиб турибдики, ижтимоий сиёсатнинг идеал ва универсал модели мавжуд эмас. Шунингдек, фуқароларнинг ҳаммаси амалдаги ижтимоий тизимдан қониққан бирорта ҳам жамият мавжуд эмас.Ижтимоий хавфсизлик ва фуқаролар фаровонлиги масалаларини ҳал қилиш бу

–   қийин ва жуда мураккаб вазифа бўлиб, ҳар бир қозоғистонликка таал¬луқлидир. Шунинг учун бу ерда чуқур ўйланган ёндашувлар бўлиши керак.
Мен риоя қилишимиз ва ижтимоий адолат ва ижтимоий таъминот масалаларига ёндашувларимизни мувофиқлаштиришда ҳисобга олишимиз лозим бўлган принципларни қандай тасаввур этаётганимни баён қилмоқчиман.
 
 Ижтимоий сиёсатнинг янги принциплари
Биринчидан, давлат айниқса глобал инқироз шароитида фуқароларга энг кам ижтимоий стандартни кафолатлаши керак.
Асосий вазифа – қашшоқлик кўпайишига йўл қўймаслик.
Муҳтожлик ҳеч қайси бир қозоғистонлик учун ижтимоий истиқбол бўлмаслиги шарт.
Биз фуқароларимиз учун иқтисодиётнинг ўсиши ва бюджетга бевосита боғлиқ бўлган энг кам ижтимоий стандартлар ва кафолатларни белгилаб қўйишимиз шарт.
Буларга қуйидагилар кириши керак:
• Энг аввало, ҳар бир киши эҳтиёжлари рўйхатини кенгайтириш ҳамда унга таълим ва соғлиқни сақлаш бандларини (шу жумладан ишсизлар ва меҳнатга лаёқатсизларнинг тобора кўпроқ ижтимоийлашувини кўзлаб, улар учун ҳам), соғлом овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи, интеллектуал ва ахборотга бўлган талаблар қондирилиши ва ҳ.к. ни киритиш.
• Шахс эҳтиёжлари қийматини ҳақиқий нархлар асосида ҳисоблаш (бинобарин,
мамлакатда статистикани такомиллаштириш керак).
•  Яшаш сифати стандартларини иқтисодиётнинг ўсиши билан боғлаган ҳолда поғонама-поғона сифатли ошириш.
Бу стандартларга амал қилиш бутун ижтимоий соҳани бюджет томонидан молиялаштириш ҳажмини белгилаши керак. Бу бюджет жараёнларининг шаффофлигини оширади ва ажратилаётган маблағларимизнинг манзилга етишини оширади. Ҳукуматга тегишли қонун қабул қилишни топшираман.
 Иккинчидан,давлат фақат ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган гуруҳларга ёрдам кўрсатиши керак.
Бунинг учун нима қилиш керак?
•  Давлат жамиятнинг ижтимоий заиф бўлган қатламларига – нафақаҳўрлар, ногиронлар, меҳнатга лаёқатсизлар, касал болалар ва ҳ.к. манзилли ёрдам кўрсатишда тўла маъсулиятни ўз зиммасига олади.

•   Ижтимоий ва нафақа таъминоти тизимини доимий равишда такомиллаштириш,
оналик ва болаликни ҳар томонлама ҳимоя қилиш керак.
• Бизда ишсизларни ўқитиш ва қайта тайёрлашнинг меҳнат бозори эҳтиёжлари билан мувофиқлаштирилган аниқ дастурлари бўлиши керак. Ушбу тоифага тушиб қолган инсон янги касбни эгаллайдиган бўлса ва қайта ўқишга борса, давлат ишсизларга ижтимоий ёрдам кўрсатиши керак.
•  Иш берувчилар ахолининг ижтимоий заиф қатламларини иш ҳақи тўлаган ҳолда
ишга жалб қиладиган шароит яратиш муҳим. Энг аввало, бу имкониятлари чекланган инсонларга таалуқли. Ривожланган мамлакатларда шундай қилишади. Улар тўлалигича меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун биз шарт-шароитлар яратишимиз керак. Давлат ёрдам пулларини фақат ҳақиқатан ҳам ишлай олмайдиганлар олиши керак. Ногиронларни ишга олган ва уларга шароит яратган компания ва корпорациялар тақдирланиши керак.
 Учинчидан, минтақаларнинг ижтимоий ривожланишидаги фарқланиш муаммоларини ҳал қилишга эътибор қаратишимиз керак.
Ҳозирда бир қатор ҳудудларнинг заиф иқтисодий ривожланиши иш билан бандлик таъминланмаётганига олиб келмоқда. Аҳолининг даромадлари даражасида кескин фарқ келиб чиқмоқда.
1.   Энг аввало, давлат органларининг минтақаларни ривожлантириш соҳасидаги ишини мувофиқлаштиришни кучайтириш керак.
Вазифа – барча давлат ва тармоқ дастурлари бажарилишини минтақаларни ривожлантиришнинг устувор вазифаларини ҳал этишга уйғунлаштириш.
Ҳукумат 2013 йилнинг биринчи ярмидаёқ минтақаларда амалга ошириш керак бўлган истиқболли лойиҳаларни аниқлаши ва тарификация қилиши керак.
2. Ўтаётган йилда биз моношаҳарларни ривожлантириш дастурини амалга ошира бошладик. Анчагина ресурслар янги иш ўринлари яратиш, аҳолининг ижтимоий масалаларини ҳал қилишга, корхоналар ишларини такомиллаштиришга йўналтирилди.
Биз жойларда бошқарув сифатини ошириб борамиз. Бу ишни шахсан ўз назоратимга олганман.

Шу билан бирга, бизга минтақалардаги ижтимоий-иқтисодий шароитларни бараварлашнинг янги самарали механизмлари керак.
Ҳукуматга вилоят акимлари билан биргаликда 2013 йилда кичик шаҳарларни ривожлантириш дастурини қабул қилиш вазифасини топшираман. Дастур бу шаҳарлар базасида бир қатор саноат лойиҳаларини яратган ҳолда, узоқ муддатга мўлжалланган бўлиши керак. Лойиҳаларнинг вазифаси – минтақаларнинг тармоқли ихтисослашув тизими тузилишига, йирик агломерацияларнинг саноат-ишлаб чиқариш йўлдош шаҳарчалари бўлишига, ва пировардида, маҳаллий аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳамда қишлоқ ёшларини иш билан таъминлашга  кўмаклашишдир.
3.   Биз умуман мамлакат минтақаларида меҳнат бозорларига таъсир кўрсатувчи миграция муаммоларини комплекс ҳал қилиш чораларини қабул қилишимиз керак.
Қўшни давлатлардан келаётган миграция оқимларини назорат қилишни кучайтиришимиз керак.
Истиқболдаги вазифа сифатида, мамлакатимиздаги малакали кадрлар хорижий меҳнат бозорларига ҳаддан ташқари кўп кетишининг олдини олиш учун, биз уларга қулай шарт-шароитлар яратишимиз керак.
Ҳукумат 2013 йилда миграция муаммоларини ҳал қилиш бўйича комплекс режани ишлаб чиқиши ва тасдиқлаши керак.
4.   Чегарабўйи ҳудудларига алоҳида эътибор қаратиш керак. Уларнинг салоҳияти ҳали охиригача очилмаган. Уларни яшаш учун жозибалироқ қилиш керак. Ҳукумат 2013 йилда акимлар билан биргаликда чегарабўйи районларни ривожлантириш бўйича қўшимча чоралар мажмуини ишлаб чиқиши керак.
 Тўртинчидан, бандлик ва меҳнатга ҳақ тўлашни таъминлаш сиёсатини замонавийлаштиришимиз  керак.
1.   Бутунжаҳон беқарорлигидан келиб чиқадиган асосий таҳдид – ишсизликнинг кўпайишидир. Ҳақиқатда иш билан таъминлаш  мамлакатда бажарилаётган барча давлат ва тармоқ дастурларини (асло уларнинг бир қисмини эмас) таъминлаши шарт. Шунинг учун Ҳукумат ва акимларга 2013 йилда қуйидагиларни амалга оширишни топшираман:
Тадбиркорликни  ривожлантириш  ва  бизнесни  қўллаб-қувватлаш  бўйича  олдин қабул қилинган барча дастурларни яхлит ҳолга келтириш.

Ишсизлар ва кам даромад олаётган одамлар бўйича юқори фоиз кузатилаётган минтақаларга бюджет маблағларини ажратиш механизмларини ишлаб чиқиш.
Бу янгиланган дастурни бажариш маъсулиятини шахсан Бош вазир ва акимларга топшираман.
2.   Ярим йил олдин, «Ижтимоий модернизация: Умуммеҳнат Жамиятига йигирма қадам» номли мақолам чоп этилганидан кейин Касаба уюшмалари тўғрисидаги ва меҳнат фаолиятини бошқариш ҳақидаги Қонун ишлаб чиқила бошланди. Бизнинг мақсадимиз – ишчилар манфаатларини инобатга олган ҳолда, тадбиркорликни қўллаб- қувватлашни ўз ичига олган меҳнат муносабатларининг умуман янги моделини ишлаб чиқиш.
Ушбу қонун тезроқ кучга кириши ва барча меҳнаткашлар манфаатларини ҳимоя қила бошлаши учун уни қабул қилишни тезлаштириш керак.
3. Ҳукумат меҳнатга ҳақ тўлашга нисбатан мутлақо янги ёндашувни ишлаб чиқиши ва бу ерда мавжуд номутаносибликни қисқартириш бўйича чоралар кўриши керак. Оналик ва болаликни ҳимоя қилиш янги босқичдаги ижтимоий сиёсатнинг муҳим таркибий қисмларидан бири, деб эълон қиламан.
 
 ***
 
 Оналикни ҳимоя қилиш. Аёлларга мурожаат.
Давлат учун, шахсан мен учун ҳам оналик – алоҳида ғамхўрлик талаб қилади.
 
Қадрли аёллар!
Сизлар – оила таянчисиз, демак – давлат танячисиз.
Мамлакатимиз келажакда қандай бўлиши хозирда биз фарзандларимизда нимани тарбиялаётганимизга бевосита боғлиқ.
Энг  аввало,  қизларимизни  тарбиялашга  алоҳида  эътибор  қаратишимиз  керак. Айнан улар – бўлажак турмуш ўртоқ, бўлажак она, ўз ўчоғи эгаларидир.
Козоғистон – дунёвий давлат. Фуқароларнинг виждон эркинлиги давлат томонидан таъминланмоқда, лекин шундай бўлса-да, давалт жамиятимзга анъаналаримиз ва
қонунларимизга зид бўлган қандайдир ижтимоий нормаларни мажбуран ўзича қабул қилдириш ҳаракатларига қатъий қарши туради.

Биз Козоғистон қизлари сифатли таълим, яхши иш олишлари ва эркин бўлишлари учун барча шарт-шароитлар яратишимиз керак.
Улар банк карталаридан фойдаланиш, автоулов ҳайдаш, мартабаларини ошириш, замонавий бўлиш, ясаниш ва бизда ҳеч қачон кийилмаган кийимларга ўранмаслик имкониятига эга бўлишлари шарт. Халқимизнинг ўз маданияти, ўз анъана ва одатлари мавжуд.
Халқда шундай нақл бор: «Қизнинг йўли нозикдир». Қизнинг йўли, қиз фарзанднинг йўли нозик, уни узиб бўлмайди. Қиз, аёл ҳар доим жамиятимизнинг тенг ҳуқуқли аъзоси, она эса – унинг энг қадрланадиган инсони бўлган. .
Биз аёлга – она, турмуш ўртоқ, қиз фарзандга бўлган сўзсиз ҳурматни қайтаришимиз керак.
Биз оналикни асрашимиз керак. Оилаларда аёллар ва болалар устидан маиший зўравонлик ошиши билан боғлиқ холат мени хавотирга солмоқда. Аёлга нисбатан ҳурматсизлик бўлмаслиги керак. Ва биратўла айтаман, бундай зўравонлик иложи борича қатъий тўхтатилиши керак.
Давлат жинсий қулликни, аёлга товар сифатида қарашнинг ўтакетган холатларини, айниқса, қатъий бартараф этиши шарт.
Мамлакатимизда тўлиқ бўлмаган оилалар кўп. Давлат фарзандини ёлғиз тарбиялаётган оналарга ёрдам кўрсатиши керак. Биз аёлларга бандликнинг қулай шароитларини беришимиз, уйда ишлашлари учун шароит яратишимиз керак. Қонун, давлат ва мен аёллар томонида бўламиз.
Мамлакатимизда аёлларнинг ўрни ошиши учун барча шароитлар яратишни давом эттирамиз. Замонавий қозоқ аёли мартабасини оширишга интилиши керак.
Аёлларни давлат ва ижтимоий бошқарувига, айниқса минтақаларда маҳаллий даражада, фаол жалб этишимиз керак. Аёллар бизнес очиши ва юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш керак.
 
 Болаликни ҳимоя қилиш.
Тинч даврда биз минглаб етимларга эгамиз – болалар уйлари ва етимхоналаримиз тўлиб кетган. Бу нарса, афсуски, бутунжаҳон тенденцияси ва глобаллашув ундовидир.
Лекин биз бу тенденция қарши чиқишимиз керак. Давлатимиз ва жамиятимиз етимларни боқиб олишни ва оилавий турдаги болалар уйларини қуришни қўллаб- қувватлаши керак.

Эркаклар аёллар ва болаларга нисбатан ўта масъулиятсиз муносабатда бўлиш ҳолатларининг сони кўпайиб бормоқда. Бу нарса анъаналаримиз, маданиятимизга умуман хос эмас.
Болалар – жамиятимизнинг энг заиф ва энг кам ҳимояланган қисмидир, ва улар ҳуқуқсиз бўлмасликлари керак.
Миллат Сардори сифатида мен ҳар бир боланинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини талаб қиламан.
Заминимизда туғилган ҳар бир бола – козоғистонлик. Ва давлат унга ғамхўрлик кўрсатиши керак.
Мен ажрашишларга қаршиман, ёшларни оила қадрлаш, ажрашиш ёмон, деган руҳда тарбиялаш керак, чунки улар туфайли болалар азият чекади. «Отаси қўй боқишни билмаса, ўғил қўзичоқларни боқишни билмайди». Фарзандларни тарбиялаш – фақат онаниг эмас, ота-онанинг вазифаси.
Лекин шундай бўлиб қолган бўлса, ота алимент тўлаши керак. Давлат ёзғиз оналарни қўллаб-қувватлаши ва алиментларни тўламаслик билан боғлиқ жазони қатъийлаштириши  керак.
Фарзандларни тарбиялаш – бу келажакка йирик инвестициядир. Биз бундай масалага ана шундай ёндашишимиз ва фарзандларимизга энг яхши таълим беришимиз керак.
Улғайиб келаётган авлод энг яхши таълим олиши учун кўп кучимни сарфладим:
«Балапан» дастури амалга оширилмоқда, Интеллектуал мактаблар, Назарбаев Университети, «Болашак» дастури фаолият юритмоқдалар.
Ўзингизга маълум, бу жойларга фақат тайёрланган ёки иқтидорли болалар кириши мумкин. Болани билим ва меҳнатга тайёрлаш – ота-онанинг бурчидир.
«Энг яхши нарсалар - болаларга» шиори барча ота-оналарнинг принципи бўлиши керак.
 
Ҳукуматга топшириқ бераман:
•  Оналик ва болаликни ҳимоя муҳофаза қилиш, шунингдек оила ва никоҳ соҳасидаги қонунлар тубдан қайта кўриб чиқиилсин
•  Оналик ва болаликка қарши қаратилган жиноятлар, шунингдек бу сохадаги, ҳаттоки энг арзимас ҳуқубузарликлар учун жазо қатъийлаштирилсин.

•  Туғилишни  рағбатлантириш  ва  кўп  фарзандликни  қўллаб-қувватлаш  тизими
ислоҳ қилинсин – имтиёзли солиқ солиш, тиббий ва ижтимоий хизмат кўрсатиш, меҳнат бозорида янги имкониятлар яратиш ва ҳ.к. каби моддий ва номоддий рағбатларни ўз ичига олган комплекс дастурлар ишлаб чиқилсин. Бу билан биз боқимандалик кайфиятига чек қўйишимиз ва фаол ҳаётий позицияга эга аёлларга ўз кучи ва имкониятларига ишонишларида кўмаклашишимиз керак.
•  Мамлакатда жинси бўйича камситишга йўл қўймаслигимиз ва аёллар билан
эркакларнинг гендер тенгҳуқуқлилигини амалиётда таъминлашимиз керак. Бу ҳолатда мен, энг аввало, иш берувчиларга мурожаат қилаяпман.
 
 Миллат соғлиги – муваффақиятли келажагимиз асосидир
Соғлиқни сақлаш миллий тизимини узоқ муддатли янгилаш доирасида биз мамлакатимиз ҳудудида тиббий хизматлар сифатининг ягона стандартларини киритишимиз, шунингдек тиббий муассасаларнинг молиявий-техникавий жиҳозланишини такомиллаштиришмизи ва бир хил қилишимиз керак.
Бош устуворликлар:
• Сифатли ва ҳаммабоп тиббий хизматлар кўрсатишни таъминлаш.
•  Иложи    борича     кенг    доирадаги     касалликларни     аниқлаш     ва    даволашни таъминлаш.
•  Профилактик  тиббиёт  касалликларнинг  олдини  олишнинг  асосий  воситаси
бўлиши керак. Мамлакат аҳолиси билан аборот-тушунтириш ишларини олиб боришга катта аҳамият қаратиш зарур.
•  «Смарт-тиббиёт», масофавий профилактика ва даволаш, «электрон медицина»
хизматларини киритиш. Тиббий хизматларнинг бу янги турларига бизникидек катта мамлакатда жудаям талаб кучли.
•  Фарзандларимизнинг соғлиғини таъминлашга янги ёндашувларни киритиш
масаласи устида ишлашимиз керак. 16 ёшгача бўлган барча болаларни тиббий хизматнинг ҳамма турлари билан қамраб олишни зарур, деб биламан.
•         Буни  яшашнинг  минимал  стандартлари  сифатида  қонунан  белгилаб  қўйиш
керак. Бу қадам миллат соғлиғини таъминлашга катта ҳисса бўлади.
• Тиббий таълим тизимини тубдан яхшилаш. Тиббий олийгоҳлар  тизими ўрта даражадаги махсус таълим муассасалари тармоқлари билан мустаҳкамланиши керак. Кундалик амалиёт ўқув жараёни билан максимал яхлит бўлиши керак.

• Тиббиёт олийгоҳлари фаолиятининг амалий илмий-тадқиқот қисмига бирламчи
аҳамият қаратиш. Айнан олийгоҳлар инсониятнинг энг янги билимлари ва технологик ютуқларини ўзида жамлаши керак. АҚШнинг йирик ва юқори самарали тиббиёт марказлари бўлган университетлар қошидаги госпиталларни бунга мисол қилиб келтириш мумкин. Бу йўналишда давлат ва хусусий соҳанинг ҳамкорлигини  ривожлантириш  керак.
• Хусусий тиббиёт ўсиши учун шароитлар яратиш. Бутун дунёда аксарият тиббий
хизматлар хусусий сектор томонидан кўрсатилади. Хусусий касалхона ва поликлиникаларга тезроқ ўтиш учун шароитлар яратишимиз керак.
•  Тиббий  олийгоҳлар  ва  муассасаларнинг  халкаро  аккредитациядан  ўтишини
қонун даражасида белгилаш.
Қишлоқда тиббий хизмат сифати юзасидан одамларда ҳали-ҳануз шикоятлар мавжуд. Таъкидлаш жоизки, аҳолимизнинг 43% фоизи қишлоқда яшайди.
Жисмоний тарбия ва спорт давлатнинг алоҳида эътиборида бўлиши керак. Айнан соғлом турмуш тарзи миллат саломатлигининг калитидир. Лекин мамлакатда ҳаммабоп спорт объектлари, спорт анжомлари ва жихозлари етишмаяпти. Шу муносабат билан Ҳукумат ва маҳаллий органлар жисмоний тарбия, оммавий спортни ривожлантириш ва намунали лойихалар асосида жисмоний-соғломлаштириш, шу жумладан ҳовлилардаги объектларни ривожлантириш бўйича чоралар кўриши керак. Бу ишни кейинги йилдаёқ бошлаш керак.
 
 4. БИЛИМ ВА КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР – ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ, КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШНИНГ МУҲИМ БЕЛГИЛАРИДИР.
Ривожланган рақобатбардош давлат бўлишимиз учун биз юқори таълим олган миллат бўлишимиз керак.
Замонавий дунёда шунчаки ёппасига саводлилик аниқ камлик қилади. Фуқароларимиз энг замонавий ускуна ва энг замонавий корхонада ишлаш кўникмаларига доимий равишда эришишга тайёр бўлишлари керак.Шунингдек, фарзандларимизнинг, умуман ўсиб келаётган ёш авлоднинг функционал саводхонлигига катта эътибор қаратиш керак. Бу фарзандларимизнинг замонавий ҳаётга мослашуви учун муҳимдир.

 
 Таълим соҳасидаги ишларимизнинг устувор йўналишлари
1.   Бутун данё каби Қозоғистон мактабгача таълимнинг янги услубларига ўтиши керак.
Сизга маълумки, ташаббусим билан «Балапан» дастури иш бошлаган, унинг асосий вазифаси – фарзандларимизнинг бошланғич имкониятларини тенглаштириш эди.
Уни амалга ошириш бошлангандан буён 3 956 янги болалар боғчалари ва мини- марказлар ишга туширилди.
Туғилишлар сони кўпайиши, давом этаётган демографик ўсишни инобатга олган ҳолда, мен «Балапан» дастурини 2020 йилгача узайтиришга қарор қилдим. Ҳукумат ва акимларга вазифа қўяман – мактабгача таълим ва тарбиялаш билан болаларни 100% қамраб олишга эришиш.
2. «Қозоғистон-2050» янги йўлимизни инобатга олган ҳолда, 2013 йилдан бошлаб халқаро нмаунадаги сертификатларни бериб, мухандислик таълими ва замонавий техник мутахассисликларни ривожлантиришни таъминлашни Ҳукуматга юклайман.
Касбий-техник ва олий таълим биринчи ўринда миллий иқтисодиётнинг мутахассисларга бўлган ҳозирги ва истиқболдаги эҳтиёжларини қондиришга қаратилган бўлиши керак. Бу нарса аҳолининг бандлиги муаммосини узил-кесил ҳал қилади.
Олий таълим муассасалари ўқитиш вазифалари билан чеклан иб қолмаслиги керак. Улар амалий ва илмий-тадқиқот тузилмаларини яратиши ва ривожлантириши керак.
Биз академик мухториятини кафолатлаган олийгоҳлар ўқув дастурларини такомиллаштириш билан чекланмасдан, ўзларининг илмий-тадқиқот фаолиятларини ривожлантиришлари керак.
3. Хусусий бизнес, нодавлат ва хайрия ташкилотлари, хусусий шахсларнинг ижтимоий жавобгарлиги, айниқса, таълим тизимида намоён бўлиши керак. Биринчи ўринда бу нарса муносиб таълим олишда ўқишига мустақил равишда пул тўлашга имконияти йўқ йигит-қизларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ.
Қуйидагилар зарур:
•  Олий ва ўрта таълим тизимини ривожлантириш учун давлат-хусусий ҳамкорлиги тармоғини яратиш.

•  Кўппоғонали таълим грантлари тизимини ишлаб чиқиш.
•   Бутун мамлакат бўйлаб, ҳудудий ихтисослашувни инобатга олган илмий-тадқиқот ва амалий таълим махсус ўқув даргоҳлари тизимини яратиш.
•  Олийгоҳдаги ўқишнинг иккинчи курсидан бошлаб мажбурий амалиётни қонунан
мустаҳкамлаб қўйиш
4. Ўқитиш методикасини модернизациялаш ва минтақавий мактаб марказларини яратган ҳолда таълимнинг онлайн-тизимини фаол ривожлантириш олдимизда турибди.
• Биз мамлакатимиз таълим тизимига инновацион усул, ечим ва воситаларни,
шу жумладан барча хоҳловчилар учун масовафий таълим ва онлайн режимида ўқитишни жадал киритишимиз керак.
•   Эскирган ёки эҳтиёж бўлмаган илмий ва ўқитиш фанларидан фориғ бўлиш ва
айни пайтда эҳтиёж бўлган ва истиқболли йўналишларни кучайтириш керак.
• Ўрта ва олий таълим ўқув дастурларининг йўналиши ва устувор томонларини, уларга амалий кўникмаларга ўргатиш ва амалий маҳорат олиш дастурларини қўшган ҳолда, ўзгартириш.
• Тадбиркорликка  йўналтирилган  дастурлар,  ўқув  курслари  ва  институтларни
яратиш.
Инновацион тадқиқотларни ривожлантиришнинг янги сиёсати
Умумжахон амалиёти шуни кўрсатмоқдаки, бутун инновацион ишлаб чиқариш даврини алохида бир давлатда қайта ишлаб чиқаришга уриниш – велосипедни ихтиро қилиш демакдир. Бу қимматбахо ва ҳар доим ҳам натижа, унум бермайдиган машғулот.
Омадга эришиш учун олимларнинг кўплаб авлодлари тажрибаси, махсус маълумотнинг кўплаб террабайти ва тарихан шаклланган илмий мактабларнинг тажрибасига таянган алохида илмий асос керак.
Ҳамма мамлакатлар ҳам янги технологик тўлқин ўркачида бўлолмайди, умуман янги инновацияларни ярата олмайди. Биз буни катта ақл билан англашимиз керак.
Шунинг учун ҳам биз жудаям реалистик, максимал тарзда прагматик стратегияни қуришимиз керак.
Биз диққат-эътиборимизни кўп маблағ кетувчи тадқиқот ва ишловларга қаратмаслигимиз керак.

Бизга мамлакат учун керак бўлган технологиялар трансферти ва уларни ишлатиш учун мутахассисларни ўқитиш керак. EXPO-2017 бу жараёнга туртки бериши ва келажак энергетикасини ривожлантириш учун энг янги технологияларни танлаб олишимизга ёрдам бериши керак.
Биз – ёш миллатмиз, ва бу қўлимиздан келади.
Бундан ташқари, биз кенг қўламдаги халқаро илмий-тадқиқот лойихаларида тамоман фаол иштирок этишимиз мумкин. Бу олимларимизнинг стратегик инновацион йўналишлар бўйича ҳаракатларини хорижий илмий-тадқиқот уюшмаси билан яхлит холга келтиришга имкон беради. Мақсадимиз – глобал технологик инқилобнинг бир қисмига айланиш.
• 2013 йилдаёқ биз фан ва бизнес тўлақонли қўшилиши бўйича чоралар кўришимиз
керак. Ҳукуматга технологиялар трансферти мумкин бўлган тармоқлараро секторларни аниқлаш ва уларга йирик ер ости фойдаланувчилари ва миллий компаниялар томонидан талабни яратишни топшираман.
• Истиқболли     миллий      кластерларни      шакллантириш      бўйича     аниқ      «йўл
ҳариталарини» ишлаб чиқиш муҳимдир.
• Шунингдек давлат-ҳусусий ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асосни аниқлашни тезлаштириш керак. Вазифа – бундай ҳамкорликнинг бугунги кундаги энг олд воситалар ва механизмларини киритиш.
•  Муаллифлик ҳуқуқи ва патентларни тартибга солувчи қонунчиликни тафтиш
қилиш. 2014 йилнинг охиригача Ҳукумат олдин берилган патент ва рўйхатга олинган муаллифлик ҳуқуқларини уларни тижоратлаштириш эҳтимоли бўйича таҳлил қилиши шарт.
 
 Ҳурматли ҳамюртлар!
Мен ёшларимизга алоҳида мурожаат қилмоқчи эдим.
Бугун мен эълон қилган янги сиёсий ва иқтисодий йўл сизларга энг яхши таълим, демак янада муносиброқ келажак беришга қаратилган.
Мен сизларга – қозоғистонликларнинг янги авлодига ишонаман. Сизлар янги йўналишнинг ҳаракатга келтирувчи кучига айланишингиз керак.
Давлат раҳбари сифатида сизларнинг таълим олишларинг ва ўсишларинг учун барча керакли шароитларни яратишга ҳаракат қилганман. Дунё савиясидаги университетни, интеллектуал мактабларни яратдим, «Болашак» дастурини таъсис қилдим.

Хозирда ёшларга тааллуқли давлат сиёсатининг янги концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Сизларга барча шароитлар яратилади.
Олдингизда янги имкониятлар очиш учун давлат қўлидан келганича ҳаракат қилмоқда. Булар ота-оналарингиз тасаввур ҳам қилолмаган имкониятлардир.
Ёдингизда тутинг: шахсий омадингиз – бу ота-оналарингизнинг омади, яқинларингизнинг омади, оилаларингизнинг омади, барча ҳамюртларингизни омади, Ватанингиз омади.
 
 5. ДАВЛАТЧИЛИКНИ ЯНАДА МУСТАҲКАМЛАШ ВА ҚОЗОҚ ДЕМОКРАТИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
Мақсадимиз – давлат бошқарувининг янги турини шакллантириш. У жамиятга хизмат қилишнинг ва давлатчиликни мустаҳкамлашнинг янги вазифаларига жавоб бериши керак.
 
 Биринчи. Биз давлат режалаштириш ва прогнозлаш тизимини янада такомиллаштиришимиз керак.
Мақсад қўяман – режа ва дастурларни ишлаб чиқишда давлат органларининг масъулиятини кучайтириш. Шундай экан Ҳукуматга топшириқ бераман:
•  Менинг Қозоғистонни 2050 йилгача ривожлантириш стратегиясини қандай
тасаввур қилишимни инобатга олган холда, мамлакат улар бўйича ишлаётган ва яшаётган стратегик ҳужжатлар қайта кўриб чиқилсин.
•  Мамлакатда давлат аудитини киритиш Концепцияси ишлаб чиқилсин, кейинги
йилда Парламентга тегишли қонун лойиҳаси киритилсин. Биз дунёнинг энг илғор тажрибаси асосида давлат аудити комплекс тизимини яратишимиз керак.
• Бизнинг  иқтисодий  стратегияларимиз  ҳаётга  татбиқ  этилиши  учун  давлат
инқироз холатларини самарали олдиндан сезиши ва уларга қаршилик қўрсатиши керак. Бунинг учун биз инқирозга қарши ҳаракатларнинг кўп даражали тизимини яратишимиз керак.
Биз эҳтимол тутилган инқироз холатларида стандарт ҳаракат пакетларига эга бўлишимиз керак. Айниқса, бу, минтақалар учун муҳим. Бу тизимни ишлаб чиқишда мен айтиб ўтган барча таҳдидларни инобатга олиш керак.

 
 Иккинчи. Биз бошқарувни хатоларсиз децентрализация қилишимиз керак.
Децентрализация ғоясининг моҳияти марказдан минтақа ҳокимият органларига қарорлар қабул қилиш учун ҳуқуқ ва керакли захираларни ўтказишдир.
2013 йилда биз марказ ва минтақалар ўртасида масъулият ва ваколатларни чеклаш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўришимиз, маҳаллий бошқарув органларини кучайтиришимиз  керак.
Жойлардаги бошқарув органларининг ваколатлари молия ва кадр захиралари билан мустаҳкамланади.
Жамият ва фуқаролар давлат қарорларини қабул қилиш ва уларни амалга оширишга бевосита жалб қилиниши керак. Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари орқали аҳолига маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни мустақил равишда ва масъулият билан ҳал қилишга ҳақиқий имконият яратиш керак.
Мен Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш концепциясини тасдиқладим. У овул, қишлоқ даражасида бошқарув сифатини оширишга ёрдам беради ва маҳаллий аҳамиятга эга масалаларда фуқарорлар иштирок этишини кенгайтиради.
Биз қишлоқ акимларига қўшимча ваколатлар бермоқдамиз ва уларнинг овуллардаги вазиятга таъсирини кучайтирмоқдамиз.
Лекин шу билан бирга, биз ижтимоий назоратни, фуқароларнинг жойлардаги вазиятга таъсирини кучайтиришимиз керак. Шунинг учун мен овул акимлари маслиҳатлар орқали сайланишини киритишга қарор қилдим. Сайловларни ўтказишни 2013 йилдаёқ бошлаймиз.
Ҳаммаси бўлиб 2 533 акимлар, шу жумладан қишлоқ округлари, посёлкалар акимлари, шунингдек  туман аҳамиятига эга шаҳарларнинг 50 акимлари сайланади.
Бу барча даражадаги акимлар умумий сонининг 91,7%!
Шундай қилиб, биз фуқаролар билан бевосита ишловчи ва жойларда муаммоларни ҳал қилувчи барча акимларни сайловлар билан қамраб оламиз.
Фуқаролар жойлардаги зарурий масалаларни хал қилишда фаол қатнашишлари, ҳокимиятнинг махаллий органлари ишини назорат қилишларига фурсат етди.
Ҳукуматга Маъмуриятим билан биргаликда зарурий қонуний ҳужжатларни ишлаб чиқишни, Парламентга эса уларни устунлик тартибида қабул қилишни юклайман.

Биз цивилизация йўлидан, бутун жахон билан бирга юришимиз ва жамиятни янада демократлаштиришга йўналишимиз керак.
Парламентни ваколатлар билан кучайтириш бўйича сиёсатимизни давом эттириш керак.
Шу билан бирга, марказдан чиқаришни, фақат маълум ваколатларни бериш мумкин бўлган маҳаллий даражадаги янги ҳокимият органлари яратиш жараёни сифатида кўриш керак эмас.
Марказдан чиқариш бу – энг аввало, давлат бошқарув тизими сифатли ўзгариши, маҳаллий даражадаги муаммоларни ҳал қилиш тизими ўзгаришидир.
Шу билан бирга, марказдан чиқариш ҳокимият вертикали заифлашишига, бажариш интизоми ва тартиби пасайишига олиб келмаслиги керак. Жойларда акимлар, Ҳукумат бу нарсани алоҳида назоратда ушлаб туриши керак.
 
Учинчи. Бугун мен эълон қилган принциплар асосида халқ ва давлатга хизмат қилиш энг олий мақсад бўлган малакали давлат аппаратини шакллантириш керак бўлади.
Биз танлаб олишнинг такомиллаштирилган методикасини киритиш ва малакали тайёрлаш орқали давлат хизмати кадрлари таркибини сифат жихатдан яхшилашимиз керак.
Давлат даражасидаги бошқарув қарорлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
• Нафақат қисқа муддатли, балки узоқ муддатли натижаларни инобатга олиш.
•  Бошқарув қарорининг мультипликатив таъсирини инобатга олиш.
• Ҳалол рақобат ва тадбиркорлик эркинлиги қоидаларини таъминлаш.
•  Давлат хизматчиларининг лавозим вазифалари ҳар хил маънода шарҳланишини истисно қилиши. Уларнинг фаолиятини қонун асосида аниқ белгилаб қўйиш
Янги талабларни инобатга олган холда биз маъмурий ислохотларнинг иккинчи босқичини бошладик.
Энг аввало, давлат аппарати ислох қилинади. Мен давлат хизматининг янги тизими ҳақидаги қонунга қўл қўйдим. У коррупцияга қарши чораларни кучайтиришни, давлатхизматчиларини танлаб олишда шаффофликни оширишни, меритократия приципи, яъни энг яхши кадрларнинг мартабасини оширишни киритишни таъминлайди.

Биз Кадрлар сиёсати бўйича миллий комиссия тузамиз. Малакали бошқарувчиларнинг мутлақо янги синфи шакллантирилади – давлат сиёсатининг аниқ йўналишларини амалга оширишга жавобгар «А» корпуси. «А» корпусига биринчи ўринда масъул котиблар ва вилоят акимлари аппаратларининг раҳбарлари, қўмиталар раислари, туман ва шаҳар акимлари киради. Маъмуриятимга “А” корпусига даъво қилувчилар учун малакали талаблар ҳақидаги фармон лойихасини тайёрлашни топшираман.
Эндиликда давлат хизматчиси мартаба зинасидан поғонама-поғона, ҳокимият иерархиясининг бир поғонасидан иккинчисига ўтган, малакаларини такомиллиштирган ва ўз малакавий даражасини оширган холда ўтиб бориши керак. Истисно белгиланган кўрсаткичларни ортиғи билан бажараётган, самарали эканлигини қўрсатаётган ва юқори натижани таъминлаётганларги тааллуқли бўилиш лозим..
Давлат хизмати ишлари бўйича агентликка 2013 йилнинг охирига қадар давлат хизматчиларининг мартабасини оширишнинг шундай мутлақо янги механизмини киритишни таъминлашни топшираман.
Давлат хизматлари сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратиш керак. Вазифа
–      давлат  аппаратининг  ахоли  билан  муносабатларида  бир  томонлама  ҳокимият ёндашувларидан фуқароларга самарали ва тезкор давлат хизматларини кўрсатишга ўтиш.
Хозирда Парламентга «Давлат хизматлари ҳақида» қонуни лойиҳаси киритилган. Уни 2013 йил биринчи чорагининг охиригача қабул қилиш керак.
Биз давлат органларини уларга хос бўлмаган вазифаларни бажаришдан озод қилишимиз, давлат институтларининг мустақиллигини сифатли кенгайтиришимиз керак. Ҳукумат уни бажаришнинг янги механизмини маҳаллий бюджетларни шакллантиришга 2014 йилдан киритиш билан боғлаши керак.
 
 Тўртинчи. Давлат аппарати бизнес-ҳамжамият билан алоқа қилишнинг янги тизимини қуриши керак.
Биз бизнесга аралашмаслигимиз ва ҳаммани «етаклаб юрмаслигимиз» керак. Биз бизнесга эртанги кунга ишонч беришимиз керак. Тадбиркорлар ўз кучларини бахолаб кўришлари ва давлат уларни алдамаслигини ва ҳимоя қилишини билишлари керак. Улардан фақат ҳалоллик билан ишлаш талаб этилади.
Ўйлайманки, бунинг учун биз, биринчидан, ҳусусий мулк ҳуқуқининг де-факто мустаҳкамлигини кафолатлашимиз керак. Иккинчидан, келишув мажбуриятларини ҳимоя қилишни кафолатлаш керак.

Давлатнинг мажбурияти – фуқаролар ишчанлик фаоллигини амалга оширишлари учун максимал имкониятлар яратиш. Бу эса – мамлакат бизнеси учун инфратузилма яратиш ҳақида ўйлаш демакдир.
1.Бу мақсадларда янги 2013 йилдаёқ миллий ҳуқуқ тизимини янгилашнинг навбатдаги босқичини бошлаш керак.
Қонунчилик нафақат миллий манфаатларни ҳимоя қилиши, балки жўшқин ривожланаётган халқаро ҳуқуқий муҳит билан қўшилиб кетиши керак. Ҳукуматга ҳуқуқ тизимимиз рақобатбардошлилигини ошириш бўйича тизимли чоралар кўришни топшираман.
2.   Ҳукуматга Маъмуриятим билан билан биргаликда 2013 йилда қўйидагиларни бажаришни топшираман:
Жиноятларга оид ва Жиноят-процессуал қонунчиликнинг ислоҳотини бошлаш. Инсонпарварликка, шу жумладан иқтисодий жиноятларни нокриминаллаштиришга урғу бериш керак.
4 та янги кодексларнинг лойихасини тайёрлаш ва Парламентга киритиш: Жиноят- процессуал, Жиноят, Жиноят-ижроия ва Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодекслар. Бу муҳим қонуний ҳужжатларни қабул қилиш жиноятлар судлови тизимини концептуал янгилайди ва ҳуқуқимизни янги, замонавий чақирувларга мос даражадаги поғонага олиб чиқади.
 
Бешинчи. Давлат тартибсизликка тоқат қилмаслик принципига амал қилиши керак.
Ривожланган жамият барча нарсадаги тартиб ва интизомдан бошланади: қулай поъезддан, тартибли ховлидан, тоза кучалардан ва очиқ чехралардан.
Биз ҳаттоки кичик ҳуқуқбузарликлар, безорилик, маданиятсизлик билан муроса қилмаслигимиз керак, чунки бу нарсалар жамият тинчини бузади, яшаш сифатини туширади.
Тартибсизлик ва ҳамма нарсани қилиш мумкин деган ҳиссиёт жиддийроқ жиноятлар учун шароит яратади.
Кичик ҳуқуқбузарликларга тоқат қилмаслик муҳити – ижтимоий хавфсизликни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш йўлида муҳим қадам.

Биз ҳуқуқий нигилизмни енгиб ўтишимиз ва жамиятни ижтимоий тартибни сақлаш ишига жалб этишимиз керак.
Биз деструктив ижтимоий ахлоқни иш топиш имконияти билан боғлашимиз керак. Биз жамоат жойларида безорилик учун жазо чораларини киритишимиз керак, бу нарса албатта шахсий ишларда ва резюмеда аксини топиши ва ишга қабул қилинаётганда ҳамда мансаб зинасидан кўтарилаётганда инобатга олиниши керак.
Буларнинг ҳаммаси ижтимоий ҳаётнинг қоидасига айланиши керак.
 
 Олтинчи. Давлат ва жамият коррупцияга қарши ягона фронт бўлиб чиқиши керак.
Коррупция – бу оддий ҳуқуқбузарлик эмас. У давлатнинг самаралилигига бўлган ишончни йўқотади ва миллий хавфсизликка бевосита таҳдид бўлади.
Биз коррупция билан курашни кескин кучайтиришимиз керак, шу жумладан антикоррупцион қонунчиликни такомиллаштириш орқали, зеро пировард мақсад – коррупцияни воқеа сифатида йўқ қилишга эришиш керак.
 
Еттинчи. Биз ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва махсус хизматлар ислохотини давом эттиришимиз керак.
Бусиз биз тартибсизлик ва коррупцияни йўқотишга нисбатан тоқатсизликни шакллантириш вазифасини хал қила олмаймиз.
1. Охиргиучйиличидахуқуқнимухофазақилувчиорганларвамахсусхизматларнинг муҳим ислоҳотлари ўтказилди. Бу давлатчиликни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам. Улар ишининг ҳуқуқий базаси яхшиланди. Вазифалари аниқ белгиланди. Фаолиятдаги ўхшашликлар йўқотилди. Жиноятчиликка қарши кураш сиёсати инсонпарварликка йўналтирилди.
Куч тузилмалари ходимларининг умумий аттестацияси ўтказилди. 100 минг нафардан зиёд одамлардан 12,5 минг нафари аттестациядан ўтмади ва органлардан ишдан бўшатилди.
2 Биз бу ишларни давом эттирамиз.
Маъмуриятимга Хавфсизлик кенгаши ва Ҳукумат билан биргаликда қуйдагиларни амалга оширишни топшираман:

Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг молиявий ахволини ва нафақа билан таъминланишини ошириш бўйича ҳаракатлар режасини тузиш. 2013 йилдан бошлаб махсус унвонлар учун қўшимча тўловлар миқдорини ҳарбий унвонлар бўйича маош миқдоригача кўтариш.
Ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларнинг кадрларга оид концепциясини ишлаб чиқиш.
Олий аттестация комиссияси ҳузурида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлардаги кадрлар сиёсати бўйича доимий ишловчи тузилмани яратиш.
Ҳуқуқни мухофаза қилувчи ва махсус органлар бошлиқларининг президент захирасини шакллантириш.
3. Маъмуриятимга, Хавфсизлик кенгашига Ҳукумат билан биргаликда муассасалараро ишчи гуруҳни шакллантириш ва 2013 йилнинг иккинчи чораги якунига қадар ҳуқуқни мухофаза қилиш тизимини янада янгилаш дастури лойихасини ишлаб чиқишни топшираман.
4. Ҳуқуқий сиёсатнинг энг муҳим масалаларидан бири –фуқароларнинг Конституция билан таъминланган суд ҳимоясига бўлган ҳуқуқини амалга ошириш.
Бунинг учун одил судлов жараёнини енгиллаштириш, уни ортиқча бюрократик маросимлардан маҳрум қилиш керак бўлади. Янги ахборот технологияларини фаол киритиш орқали бунга эришиши қийин бўлмайди.
Шу билан бирга судларни ортиқча вазифалардан озод қилиш учун низоларни суддан ташқари тартибга солиш институтларини ривожлантириш керак. Арзимаган масалалар бўйича бахсларни  суддан  ташқари тартибда  хал  қилиш мумкин  бўлган  механизмни назарда тутиш лозим.
Суд ҳокимиятининг нуфузи бажарилмаган суд қарорлари туфали йўққа чиқмоқда. Шунинг учун бу холатни кескин тўғрилаш мақсадида чоралар қабул қилиниши керак.
5.   Чегара хизматининг кенг қамровли ислоҳотини ўтказиш керак. Вазифа – унинг фаолияти самаралилигини кескин кўтариш, моддий-техникавий базасини янгилаш.
Бунинг учун Хавфсизлик кенгаши Маъумуриятим ҳамда Ҳукумат билан биргаликда ўрта муддатда Чегара хизматини ривожлантириш ва давлат чегараларини ободонлаштириш махсус дастурини тайёрлашни топшираман.

6.ИЗЧИЛ ВА ОЛДИНДАН МАЪЛУМ  ТАШҚИ ИҚТИСОДИЁТ – МИЛЛИЙ МАНФААТЛАРНИ ИЛГАРИ СУРИШ ВА МИНТАҚАВИЙ ВА ГЛОБАЛ ХАВФСИЗЛИКНИ МУСТАҲКАМЛАШ.

Мустақиллик йилларида Козоғистон халқаро жараёнларнинг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлди ва биз қулай ташқи шароитларни ярата олдик.

Бизнинг устувор йўналишларимиз хеч қачон ўзгармайди – қўшни давлатларимиз
– Россия, Хитой, Марказий Осиё давлатлари, шунингдек АҚШ, Европа Иттифоқи, Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Биз Божхона иттифоқини ва Ягона иқтисодий ҳудудни мустаҳкамлаймиз.
Бизнинг энг яқин мақсадимиз – Евроосиё иқтисодий иттифоқини тузиш. Шу билан бирга шуни аниқ айтамизки, масалалар муроса орқали хал қилинади. Сиёсий суверенитет чекланмайди.
Ташқи сиёсатимизнинг мувозанатлашгани халқаро ишларда муҳим рол ўйнайдиган ҳамда Қозоғистон учун амалий ахамиятга эга барча давлатлар билан дўстона ва олиндан айтиш мумкин бўлган муносабатларни ривожлантиришни назарда тутади.
Лекин ҳалкаро холат ва геосиёсий муҳит кескин ўзгариб турибди ва ҳар доим ҳам яхши томонга эмас. Шимолий Африка ва Яқин Шарқдан Шимолий-Шарқий Осиёгача бекарорликнинг катта ёйи чўзилиб турибти. Кучлар мувозанатининг кескин ўзгариши нафақат глобал даражада, балки сайёрамизнинг алоҳида минтақаларида ҳам кузатилмоқда. Тегишли равишда, БМТ, ЕХҲТ, НАТО, ОДКБ, ШҲТ, СВМДА ва бошқалар каби минтақавий хавфсизлик механизмларининг роли ошиб бормоқда. Марказий Осиёда миллий хавфсизликка янги таҳдидлар пайдо бўлди.
Бундай шароитда Қозоғистоннинг ташқи сиёсати ички сиёсати каби янгиланиши керак.
Ташқи сиёсатни янгилашнинг муҳим йўналишлари:
•  Минтақавий ва миллимй хавфсизликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш.
•  Иқтисодий ва савдо дипломатиясини фаол ривожлантириш.
•  Маданий-гуманитар,      илмий-таълим      ва    бошқа     яқин     сохаларда    халкаро ҳамкорликни жадаллаштириш.
•  Фуқароларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини, шахсий, оилавий, иш манфаатларини
хорижда муҳофаза қилишни кучайтириш.

Иккинчидан,миллий манфаатларнинг ташки иқтисодий олға силжитиш алоҳида прагматик принциплар асосида бўлиши керак.

Бизнинг вазифаларимиз: ташқи сиёсатни диверсификация қилиш, иқтисодий ва савдо дипломатиясини миллий иқтисодий ва савдо манфаатлари йўлида ривожлантириш.
Иккинчидан, биз минтақавий хавфсизликка ўз жавобгарлигимизни тушунишимиз керак ва Марказий Осиёни стабиллашга ўз хиссамизни қўшамиз.
Бизнинг вазифамиз – минтақада низоли холатларни келтириб чиқарувчи сабабларни олдини олишга максимал тарзда кўмаклашиш.
• Марказий Осиёни стабиллаштиришнинг энг яхши усули – бу минтақа ичида
интеграция. Айнан шу йўл орқали биз минтақамизнинг низоли потенциалини камайтиришимиз, долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишимиз, сув- энергетика муаммоларини ечиш ва бошқа низоларни хал қилишимиз мумкин.
•  Бизнинг  овозимизни  бутун  дунё  эшитиши  керак.  Шунинг  учун  Остонада
бўлиб ўтган Иқтисодий форумда мен диалогнинг янги G-Global , деб номлаган форматини таклиф қилдим.
Дунёдаги хеч бир мамлакат келаётган даврнинг қийинчиликларини ёлғиз хал қила олмайди. Ташаббусимнинг моҳияти – адолатли ва хавфсиз дунё тартибини яратишда ҳамманинг кучини бирлаштириш.
Учинчидан,мамлакатимиз ривожланиб бораётган халкаро ташаббусларини кейинчалик ҳам қўллаб-қувватлаши ва глобал хавфсизликка ўз хиссасини қўшишиб келиши керак.
• Шу билан бирга манфаатдор ҳамкорлар ва қўшни мамлакатлар билан бирга
ҚозоғистонАфғонистониложиборичасиёсийтартибгакелишиватикланишишига эришиш учун астойдил харакат қилади.
• ОИСнингнуфузлииштирокчисибўлганҚозоғистонЯқинШарқдагижараёнларнинг
тинчлик йўли билан тартибга келишига самимий манфаатдордир. Муҳими, араб- ислом дунёсидаги халқ оммасининг бўшалган энергияси бунёдкорлик йўлига қаратилиши ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий муамоларини ечишга хизмат қилиши керак.
• Биз тезкорлик билан Осиё-Тинч океани минтақаси мамлакатлари билан иқтисодий
томонлама яқинлашишимиз керак. Бу бизга нафақат иқтисодий дивидендларни берали, балки ташқи сиёсатимизнинг балансланганлигини мустаҳкамлайди.
Тўртинчидан, Қозоғистон ўзининг мудофаа қобилияти ва харбий доктринасини мустаҳкамлаши, мудофавий бардошликнингн турли механизмларинида иштирок этиши керак.

Миллий мудофаа моделини ишлаб чиқаётганда биз турли хил мамлакатлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишимиз керак.
Қозоғистон ОДКБ бўйича иттифоқдошлари билан яқиндан ишлайди ва Коллективных сил оперативного реагированиянинг куч-қудрати ва жанговар қобилиятини оширишга кўмаклашади.
 
 7.  ЯНГИ ҚОЗОҚ ВАТАНПАРВАРЛИГИ – КЎПМИЛЛАТЛИ ВА КЎПДИНИЙ ЖАМИЯТИМИЗНИНГ  ОМАД  АСОСИДИР.
Бу йўналишда бизнинг асосий мақсадимиз оддий ва тушунарли: биз ижтимоий иноқликни сақалашимиз ва мустаҳкамлашимиз керак. Бу – бизнинг давлат, жамият, миллат сифатида мавжудлигимизни ўзгармас шартидир.
Қозоқ ватанпарварлигининг асоси – барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги ва уларнинг Ватан ғурури учун умумий масъулиятидир.
Бу йилда Лондон Олимпиадасида спортчиларимиз 205 миллий терма жамоалар орасида 15 ўринни эгаллади.
Бизнинг жамоамиз бутун кўп миллатли Қозоғистоннинг ягона дружинаси, кўплаб этносларнинг мустаҳкам ва жисплашган оиласи бўлиб кўринди.
Олимпиадаги ғалаба халқимизни янада жипслаштирди, ватанпарварликнинг улуғ кучини кўрсатди. Оммавий спорт ва юқори натижалар комплекс тизимли ёндашувни талаб қилади, ахир фақатгина соғлом миллат рақобатбардош бўлиши мумкин..
Ҳукуматга дунёнинг олд тажрибасини инобатга олган холда оммавий спорт ва юқори натижали спортни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишни топшираман.
 
 Биринчи. Янги қозоқ ватанпарварлиги.
Келажакка ишонч бўлмай туриб тўлақонли давлат тузиб бўлмайди. Давлат ва фуқаронинг мақсадлари асосий йўналишлари бўйича тўғри келиши ўта муҳимдир. Бу давлатнинг пировард вазифасидир.
Фақатгина истиқбол бўлганида, ривожланиш, шаҳсий ва касбий ўсиш учун имкониятлар бўлганида фуқаролар давлатига ишонч билдришади.
Давлат ва халк буни тушуниши ва бирга ишлаши керак.

Ўзимизда ва фарзандларимизда янги қозоқ ватанпарварлигини тарбиялашимиз керак. Бу, энг аввало, мамлакат ва унинг ютуқлари учун фахрдир.
Лекин хозир, мавжуд давлатнинг янги босқичида бундай тушунишнинг ўзи етарлимас. Биз бу масалага прагматик нуқтаи назаридан қарашимиз керак.
Азар давлат ҳар бир фукарога ҳаёт сифатини, хавфсизликни, тенг имкониятларни ва истикболларни тақдим қилса биз мамлакатимизни яхши кўрамиз, у билан фахрланамиз.
Фақат шунлай ёндашув ватанпарварлик ва уни тарбиялаш масаласига прагматик ва реалистик назар солишга имкон беради.
2050 йилга келиб биз шундай сиёсий тизимни тузишимиз керакки, Қозоғистоннинг ҳар бир фуқароси ўз келажаги, эртанги кунигага ишониши керак.
Фарзандларимиз ва набираларимиз ўз ватанида яшашни афзал кўришлари керак, чунки бу ерда ўз мамлакатдан кўра яхшироқ. Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ерида эгалик туйғусини хис қилиши керак.
 
 Иккинчи. Барча этносга мансуб фуқароларнинг тенг ҳуқуқлиги.
Барчамиз тенг ҳуқуқга ва тенг имкониятларга эга қозоғистонликмиз.
Янг қозоқ ватанпарварлиги – бу этносдан қатий назар бутун жамиятни бирлаштирадиган нарса.
Биз – кўпмиллатли жамиятмиз. Ва миллатлараро муносабатлар масаласида хеч қандай иккилик стандартлари бўлиши керак эмас.
Давлатда ҳамма танг ҳуқуқга эга бўлиши керак. Этник ёки бошқа жихатдан яхши ва ёмонлар бўлмаслиги керак.
Мен учун бу масала – декларатив эмас. Агар кимнидир этник белгилари бўйича камситишган бўлса, барча қоғозистонликларни камситишган, деб ҳисоблаш керак.
Хеч қандай этносларга имтиёзлар бўлмалиги керак, барчанинг ҳуқуқ ва бурчлари тенгдир.
Биз тенг имкониятлар жамиятини қўрмоқдамиз, қонун олдида барча баробар бўлган жамиятни.
Биз хеч қачон ўқишга кириш, ишга жойлашиш ва мартабага эришиши этник белгилар бўйича хал қилиниши ҳақиа ўйлмаслигимиз керак.
Мен Ҳукумат ва акимлар меҳнат сиёсатида тартиб солишларини талаб қиламан. Ишга қабул қилаётганда, айниқса маҳаллий ҳукуматга, этник мансубликдан қатъий назар энг зўрларни олиш керак. Мезон битта – юқори этика ва профессионаллик. Вазирклик ва барча даражадаги акиматларга кадрларни танлашда кузатилаётган бир томонлама қарашни тўғрилаш керак.

Бизнинг жамиятда «ортиқча» ёки «бегона», «бизникилар» ва «бизники бўлмаганлар» бўлмаслиги керак. Биз мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросини «четда» қолдиришимиз мумкинамас. Ҳар бир қозоғистонлик ҳокимиятнинг мададини сезиши керак.
Миллатнинг этнослараро тотувлигига чек қўймоқчи бўлган барчалар қонун билан таъқиб қилиниш керак.
Ва бу ерда алоҳида маъсулият биз, қозоқларда, ётади.
Биз шуни тушунишимиз керак, мономиллатли давлатлар даври ўтган.
Қозоғистон – бу бизнинг заминимиз. Бу замин асрлар давомида ота-бобаларимизга тегишли бўлган. Бу замин авлодаларимизга тегишли бўлади. Ва биз бу ерда тинчлик ва тотувлик хукмронлик қилишига бевосита масъулмиз.
Биз бу заминнинг ҳақиқий эгалари бўлишимиз керак – мехмондуст, самимий, саҳий, чидамли.
Агар бир мамалкатимизни кучли ва қудратли давлат сифатида кўрмоқчи бўлсак, биз қайиқни силкитишимиз, тинчлик ва тотувликни бузишимиз керакмас.
Биз заминимизда хеч қайси бир инсон низова қўрқув солишига йўл қўймаслигимиз керак.
Сиз менинг ва даврнинг талабини эслаб қолишингиз керак – тинчлик ва тотувликда яшаш. Мамлакат ичида ва ташқарисида кўплаб кучлар мавжуд, улар «миллатлараро низо»ни сочишни хохлашади, тотувлигимизни ичкаридан портлатишни ва давлатимизни қудратли бўлиши халал беришлари мумкин.
Сиз менинг ва замоннинг талабларини эсда сақлашингиз керак – тинчлик ва кеилшувда яшаш. Мамлакат ичида ҳам, ташқарисида ҳам «элатараро низо» қартасини ўйнамоқчи бўлаётган, бизнинг хотиржамлигимизни ичдан емирмоқчи бўлаётган ва давлатимиз мустаҳкамланишига халал бермоқчи бўлган турли кучлар бор.
Уларга бўй берманг!
Биз такмоиллашувимиз, муносиб одамлар бўлишимиз керак ва шундагина бизни, тарихимизни, маданиятмиз, анъаналаримизн, тилимизни ҳурмат қилишади.

 Учинчи. Қозоқ тили ва тилларнинг уч бирлиги.

Масъулиятли тил сиёсати қозоқ миллатини бирлаштирадиган асосий омиллардан бири ҳисобланади.

(1) Қозоқ тили – маънавий ўзагимиздир.
Бизнинг вазифамиз – барча соҳаларда фаол фойдаланиб, уни ривожлантириш. Биз авлодларимизга аждодларимизнинг кўпгина авлоди тажрибасига қўшилган бизнинг изимиз ҳам бор бўлган замонавий тил қолдиришимиз керак. Бу ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир одам мустақил ҳал қилиш керак бўлган вазифадир.
Давлат ўзи томонидан давлат  тилининг  мавқеини  мустаҳкамлаш  учун  кўп иш қилади. Қозоқ тилини оммавийлаштириш учун чоралар мажмуини давом эттиришимиз керак.
•  2025         йилдан     бошлаб     алфавитимизни      лотин     алифбосига     ўтказишга
киришишимиз керак. Бу миллат ҳал қилиши керак бўлган туб масаладир. Илгари тарихимизда бундай қадамни қўйган эдик.
Болаларимизнинг келажаги учун биз шундай қарор қабул қилишимиз керак, ва бу бизнинг дунёга интеграциялашувимиз учун, фарзандларимиз инглиз тили ва Интернет тилини ўрганишлари учун шароит яратади ва энг асосийси қозоқ тили замонавийлашуви учун туртки беради.
• Биз қозоқ тилини замонавийлаштиришмиз крак. Тилни замонавийлаштириш
терминология масалаларида муроса қидиришимиз, барқаор халқаро ва хорижий сўзларни қозоқ тилига таржима қилиш масаласини биратўла ва бирдан ҳал қилиш лозим. Бу масалани ихтисослашган арбоблар доираси ҳал қилмаслигилозим. Ҳукумат бунга бош қўшиши керак.
Бутун дунёда бир хил қабул қилинган терминлар бўилб, улар ҳар қандай тилни бойитади.Эскиргансўзларнитикилаб,бизўзҳаётимизниўзимизмураккаблаштирамиз. Ва бундай мисоллар оз эмас.
Мен замонавий тилда ёзилган китобларнинг камида юзталик рўйхатини тузишни ва уларни ҳозирги қозоқ тилига ўгиришни таклиф қиаламан. Балки ёшлар ўртасида танлов эълон қилиш лозимдир: майли улар бизга ўзлари учун нима қизиқарли ва фойдали эканини айтишсин.

 ***

Қозоқ тилини ривожлантириш сиёсати, ундан ҳатто  ундан  қозоғистонликлар ҳам безор бўлишга олиб келмаслиги лозим, аксинча тил Қозоғистон халқини бирлаштирувчи бўлиши керак. Бунинг учун, қозоғистонликлар гаплашаётган бирорта ҳам тилни камситмаган ҳолда, тил сиёсатини саводли ва изчил юритиш лозим бўлади.
Бизнинг сиёсатимиз ҳақида биласиз –2025 йилда қозоғистонликларнинг 95% қозоқ тилини билиши шарт.
Бунинг учун ҳозирда ҳамма шароитлар яратилмоқда.
Ҳозирнинг ўзидаёқ мамлакатда 60% дан ортиқ ўқувчилар давлат тилида ўқимоқдалар, ҳамма мактабларда уни ўрганиш йўлга қўйилган. Бу шуни англатадики, агар бола бу йилда мактабга борган бўлса, ўн-ўн икки йилдан сўнг биз қозоғистонликларнинг ҳар бири қозоқ тилини биладиган янги авлодига эга бўламиз.
Шундай қилиб, 2025 йилдаёқ қозоқ тили ҳаётнинг барча жабҳаларида устунлик қилади, ҳамма  жойда мулоқот  тилига айланади. Ва  бу, шубҳасиз,  бизнинг давлатимизнинг муҳим ютуғи бўлади. Бизнинг суверенитетимиз, мустақиллигимиз, ниҳоят, миллатни жипслаштирадиган, уни мустаҳкамлайдиган нарсага – она тилига эга бўлади. Бу давлатимиз суверенитети тожидаги бош ёқутдир.
2. Ҳозирги вақтда биз болаларимиз қозоқ тили билан бирга, рус ва инглиз тилларини ўрганишлари учун шароит яратиш борасида фаол чоралар кўраяпмиз.
Уч тиллилик давлат даражасида рағбатлантирилиши керак.
Рус тили ва кирил алифбосига, худди қозоқ тилига бўлгани каби, авайлаб муносабат қилишимиз зарур. Ҳаммага аёнки, рус тилини эгаллаганимиз – миллатимизнинг тарихий устунлигидир.
Шу фактни инкор қилмаслик керакки, айнан рус тили  воситасида  мана  бир неча юз йиллик давомида қозоғистонликлар қўшимча билимлар олишмоқда, ўз дунёқарашларини ва ҳам мамлакат ичида, ҳам ундан ташқарида мулоқот доирасини кенгайтирмоқда.
Биз инглиз тилини ўрганишда олдинга инитилиш қилишимиз керак. Замонавий дунёнинг бу «лингва франк»ни эгаллаш мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси учун ҳаётда чексиз имкониятлар беради.

Тўртинчи. Маданият, анъаналар ва ўзига хослик.

Анъаналар ва маданият – миллатнинг генетик кодидир.
Қозоқлар ва мамлакатимиз ҳудудида яшаётган бошқа миллатлар чоризм, инқилобий силкинишлар ва тоталитаризмнинг ҳамма қийинчиликлари ва кулфатларига қарамай, маданий ўзига хослигини сақлаб қолишга эришди.
Бунинг устига, мустақиллик йилларида, глоабллаштириш ва ғарблаштиришга қарамай, маданий пойдеворимиз анча мустаҳкамланди.
Қозоғистон – ноёб мамлакат. Бизнинг жамиятимизда турли хил маданий элементлар бир-бирини тўлдиради, бир-бирини бойитади.
Биз миллий маданиятимиз ва анъаналаримизни барча қирралари ва луғулиги билан бирга асрашимиз, миллий бойлигимизни зарралаб йиғишимиз лозим.
Тарихимиз ўргатадики, фақат халқ бирликда бўлгандагина мамлакат кучли бўлади. Шу боис қозоқларнинг бирлиги биз учун бош масала ҳисобланади.
Ўзимиздан бошқа ким кучли Қозоғистонни қуришдан манфаатдор? Жавоби аниқ. Тарихнинг турли давроларида барча халқлар олдида турган муаммолар бизнинг олимизда  турибди.  Уларни  енгиб  ўтолганлар  кучли  миллатлар  ва  давлатларга
айланди.
Қозоғистон ичидаги бирликни бузишга қасд қилган кучлар пайдо бўлгани, Миллат Сардори сифатида, мени безовта қилади.
Кимки онгли ёки онгсиз равишда бунга қўшилса, у турли белгилар бўйича, биринчи навбатда, шажара бўйича бўлинишни бошлайди.
Шажара анъанасининг энг чуқур моҳиятини унутмаслик керак. У битта уруғ, қабилада тугамайди. Шажара бу – ягона илдизга эга бўлган авлодлар дарахти. Шажара бизнинг илдизларимиз бир, ҳамма қозоқлар бир эканлигини кўрсатади ва исбот қилади. Шажари бизни бўлиб ташламайди, балки бирлаштиради.
Миллатни «асл қозоқлар» ва «чала қозоқлар»га бўлишаётгани мени безовта қилади. Буни қилаётганлар,  жамиятни  бўлиб  ташлаётганлар  уялиши  керак.  Ва бу нарса Ватанга муҳаббат деган муқаддас ғоялар ниқоби остида қилинаётгани хавфлидир.
Бизнинг ёшларимиз, қаерда бўлмасин, бир ота-онанинг, бир халқнинг фарзандлари сифатида бир-бирини қадрлаш, севишни ўрганишлари керак.

Бешинчи. Миллий интеллигенциянинг роли.

Биз давлатимиз ривожининг маънавий масалалари иқтисодий, моддий тартибдаги масалалардан кам бўлмаган даврига кираяпмиз.
Маънавий ривожланишда ҳар доим интеллигенция асосий роль ўйнайди. Қозоғистон-2050 тараққийпарвар идеаллар жамияти бўлиши зарур.
Жамиятимизнинг замноваий дунёқарашлари асосини айнан интеллигенция бериши зарур.
1.Интеллигенция – шаклланган давлат босқичида умуммиллий қадриятларни мустаҳкамлашда етакчи куч бўлиши керак.
Биз янги замонамиз қаҳрамонларини – ёшларимиз кимга қараб мўлжал оладиган кишиларни кўрсатишимиз ва яратишимиз зарур.
2.Менинг Қозоғистон-2050 янги сиёсий йўлини тасаввур қилишим асосида интеллигенция мамлакат келажагининг ментал, дунёқараш моделини лойиҳалаштиришда бош ролни ўйнаши мумкин ва шарт.
3.Биз миллатнинг тарихий онгини шакллантиришд бўйича ишларни давом эттиришимиз керак.
Бутунқозоғистон бир хиллиги халқимиз тарихий онгининг ўзаги бўлиши зарур.
Бугунги кунда ҳар қандай этник ёки диний мансубликка тегишли қозоғистонлик – ўз мамлакатининг тенг ҳуқуқли фуқаросидир.
Қозоқ халқи ва давлат тили ривожланаётган Қозоғистон фуқаролар жамоасининг бирлаштирувчи ўзаги сифатида намоён бўлмоқда.
Биз ҳар бир қозоғистонлик «Мен – қозоғистонликман ва ўз мамлакатимда мен учун ҳамма эшиклар очиқ» деб айта оладиган адолатли жамият тузаяпмиз.
Бугун фуқароларимиз учун барча эшиклар, барча имкониятлар, ҳамма йўллар очиқ. Биз кўпчиликмиз ва бизнинг ҳаммамиз – бир мамлакат, бир халқмиз.
Ўз мамлакатига фойда келтириш, ўз Ватани тақдири учун масъул бўлиш – ҳар бир масъулиятли сиёсатчи, ҳар бир қозоғистонлик учун бурч ва шарафдир.
Биз бирлик ва келишув қадриятларини бизнинг алоҳида, Қозоғистон толерантлиги учун асос қилиб олдик.
Бу қадриятларни қозоғистонликларнинг ҳар бир келгуси авлодига эҳтиёт қилиб беришимиз шарт.

Олтинчи. XXI асрда Қозоғистонда дин.

Бугунги кунда халқимиз учун анъанавий бўлмаган диний ва қалбаки диний оқимлар масаласи кескин бўлиб турибди.
Ёшларнинг бир қисми ҳаётга бегона бу дунёқарашни кўр-кўрона қабул қилмоқда, чунки жамиятимизнинг бир қисмида бегона қалбаки диний таъсирга иммунитет заиф.
Конституциямиз диний эътиқод эркинлигини кафолатлаган, бу – факт. Бироқ, маълумки, чексиз эркинлик бўлмайди, бу – хаос. Ҳаммаси Конституция ва қонунлар доирасида бўлиши шарт.
Ҳаммада танлов ҳуқуқи бор. Диний интилишларни танлашга жуда масъулият билан ёндашиш керак, чунки инсоннинг ҳаёт тарзи, турмуши, кўпинча бутун умри шунга  боғлиқ бўлади.
Бугун, Интернет ва юқори технологиялар даврида, ахборот оқими улкан бўлган бир пайтда, «фильтр» одамнинг ичида бўлиши керак.
Ички «фильтр» саволлар бериб туриши зарур: бизнинг оналаримиз, опа- сингилларимиз, қизларимиз бошқа халқларнинг кийимини кийиши, рўмолларга ўраниб олиши лозимми? Биз билан бир дастурхон атрофида ўтирмасинларми? Автомобиль ҳайдамасинми? Бунинг ҳаммаси – бошқа халқларнинг шаклланиб бўлган анъаналаридир, лекин  бундай  ахлоқ  бизнинг чўлларимизда ҳеч  қачон  бўлмаган. Мумтоз адабиётларни ўқинг, фильмларни кўринг.
Бизнинг аёлларимизнинг миллий ғурури бор, ўз кийимларининг анъанавий услуби бор, лекин у камтарлик билан безанган. Афсуски, биз эркаклар, кўпинча буни суиистеъмол қиламиз.
Биз мусулмон уммасининг бир қисми эканлигимиз билан фахрланамиз. Бу бизнинг анъналаримиз. Лекин унутмаслигимиз керакки, биз дунёвий жамоа анъаналарига ҳам эгамиз, Қозоғистон эса дунёвий давлатдир.
Биз мамлакатимизнинг анъаналари ва маданиятига мос келадиган диний онгни шакллантиришимиз керак. Биз хулқ-атворнинг энг яхши андазаларини олишимиз керак. Мен эълон қилаётган стратегия халқимизни ўрта асрларда эмас, XXI асрда яшашга тайёрлайди.
Давлат    ва    фуқаролар     радикализм,     экстремизм,     ва    терроризмнинг       барча кўринишларига қарши ягона фронт бўлиб чиқиши зарур.

Айниқса, диний экстремизм, деб аталган экстремизм алоҳида ташвиш уйғотмоқда. Бундан диний уламолар ҳам умумий ташвишга тушмоқдалар.
Биз Тангрига чин дилдан ишониш тажовузкор ва бузғунчи фанатизмга айланиб кетишига йўл қўмаслигимиз зарур.
Кўр-кўрона фанатизм бизнинг тинчликпарвар халқимизнинг руҳияти ва мнталитетига бутунлай бегона. Қозоғистонликлар тарафдори бўлган ҳанафийлик мазҳабига зид.
Қозоғистондаги экстремизм ва терроризм ғоявий эмас, криминал асосга эга. Қалбаки диний хитоблар ортида жамиятнинг асосини бузувчи жиноий фаолият ётибди.
Бу мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликка ҳужумдир. Бу давлатчилигимиз ва фуқаро етуклигимизнинг мустаҳкамлиги учун синовдир.
•  Биз диний радикализм ва экстремизм намоён бўлишини нейтраллаштириш
учун ўз қонунчилигимизни такомиллаштиришимиз зарур. Шунингдек, террорга қарши қонунчилигмизини такомиллаштиришимиз керак.  Давлат,  қаердан келиб чиқишидан қатъи назар, экстремизм ва радикализмни бартараф қилиши зарур.
• Биз ижтимоий, этник ва диний кескинлик ҳамда низоларни бартараф қилишнинг
ишончли механизмларини шакллантиришимиз керак. Ноанъанавий секталар ва шубҳали қалбаки диний оқимларнинг фаолиятига қатъий чек қўйишимиз шарт.
• Биз жамиятда, айниқса, ёшлар ўртасида диний экстремизм ёйилишининг олдини
олишимиз шарт.
• Шунингдек, Дунё ва анъанавий динлар етакчилари съезди берадиган устунликлардан фойдаланиш лозим. Бу мулоқот майдончаси базасида диний заминдаги низоларни ҳал қилиш учун янги платформа яратишимиз керак.
•Биз минтақадаги қайноқ нуқталарда, Катта Яқин Шарқ доирасида ва ҳатто янада
глобал даражада, диний ва этник низоларни ҳал қилишда воситачи сифатида чиқишга тайёр туришимиз керак.
Давлатимизнинг        дунёвий       хусусияти     бу      –     Қозоғистон       муваффақиятли ривожланишининг муҳим шартидир.
Буни бугунги ва келгуси Қозоғистон сиёсатчилари, барча қозоғистонликлар аниқ тушуниб олишлари керак.

Ҳукуматга менинг маъмуриятим билан биргаликда диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш давлат дастурини ишлаб чиқишни топшириқ бераман.
Айни пайтда миллатни эҳтиёт қилишни хоҳлайман. Экстремизмга қарши кураш
«иблис овлаш»га ва дин билан курашга айланиб кетмаслиги лозим.
Дин масалаларида чуқур ўйланган ёндашув ва ўта эҳтиёткорлик зарур. Давлат диний жамоаларнинг ички ишларига аралашмаслиги керак. Биз виждон эркинлиги, толерантлик анъаналари ва диний бағрикенгликка муқаддас туйғу деб қарашимиз зарур.
 
 Ҳурматли  қозоғистонликлар! Менинг  ватандошларим!
Бугун ўз мактубимда ҳар бирингизга мурожаат қилаяпман.
Мамлакатимиз олдида улкан вазифалар турибди. Ва муваффақиятимизга менинг ишончим комил.
 
 Келажакдаги Қозоғистонни қандай тасаввур қиламан?
Ишончим комилки, 2050 йилдаги Қозоғистонцы бу – уч тилда сўзлашадиган маълумотли, эркин одамлар жамияти.
Улар – дунё фуқаролари. Улар саёҳат қилишади. Улар янги билимлар учун очиқ. Улар меҳнаткаш. Улар – ўз юртининг ватанпарварларидир.
Ишонаманки, 2050 йилги Қозоғистон бу – Умумий меҳнат жамияти. Бу ҳамма нарса инсон учун қилинадиган, кучли иқтисодиётга эга давлат. Бу ерда энг яхши таълим, энг яхши соғлиқни сақлаш мавжуд. Бу ерда тинчлик ва хотиржамлик ҳукм суради. Бу ерда фуқаролар озод ва тенг, ҳокимият эса адолатли. У ерда қонун устун.
Мен тўғри йўлдан бораётганимизга ва ҳеч нарса бизни йўлдан тойдира олмаслигига ишонаман.
Агар кучли бўлсак, биз билан ҳисоблашишади.
Агар мўъжизага ишониб ёки бировлардан умид қилиб ўтирсак, қўлга киритганларимизни  йўқотамиз.
Ва бугун биз ягона тўғри танлов қилишимиз шарт.
«Қозоғистон-2050» янги стратегик йўлини амалга оширишда алоҳида масъулият, авваламбор, қозоқлар зиммасида.

Фақат ўзимизнинг маданий кодимиз: тил, маънавият, анъаналар, қадриятларни сақлаб қолганимиздагина, замон чақириқларига мос жавоб бера олишимизни унутмаслигимиз керак.
Айниқса, ёшларга тушунарли бўлган тилда айтаман. Компьютер дастурида қачон бузилиш бўлади?
Дастур коди бузилганда. Ҳаётда ҳам шундай. Агар миллат ўз маданий кодини йўқотса, миллатнинг ўзи ҳам бузилади. Бунга йўл қўйиб бўлмайди!
Ишонаманки, муносиб тарихимиз, шонли аждодларимиз хотираси келаётган замон қийинчиликларини енгиб ўтишимизга ёрдам беради. Тарих гувоҳ: қийин вақтларда бизнинг халқимиз ҳар доим бирлашган ва мушкулотларни ўз ғалабасига айлантира олган.
Олтовлон ола бўлса, оғзидагин олдирар, Тўртовлон тугал бўлса, унмаганни ундирар
Деярли 300 йил олдин қозоқлар бирлашган Анирақайда шундай бўлганди. Ўша пайтда ўз ерига садоқат ва тафаккур ғалаба қилганди. Ҳар биримизнинг аждодимиз бу қаҳрамонликни содир этганди.
Биз келаётган қийинчиликлардан қандай чиқишимиз ҳам бизга, бизнинг бирлигимизга боғлиқ. Аждоларимиз «Ўз уйинг ўлан тўшагинг» деб бежиз айтишмаган.
Мен бизнинг кекса авлодга мурожаат қиламан. Сизнинг донишмандлигингиз ёш авлодга тўғри йўлдан боришига, Ватанни севишига ёрдам бериши керак.
Мен ўрта авлодга мурожаат қиламан. Бир мамлакат тугаб, мустақил давлат тикланиши сизнинг зиммангизга тушди. Бу мураккаб ва қийин қарорлар даври бўлди. Сиз қўлга киритган тажриба бу – ҳаммага мушкулликлардан ўтиб олишда ёрдам берадиган бебаҳо бойликдир.
Ва ниҳоят, мен ёшларимизга мурожаат қиламан Сиз – бизнинг келажакдаги барча умидларимизни мужассамлаштирасиз. Бугун биз қилаётган ҳамма нарса – сиз учун қилинмоқда. Кўпчилигигиз Қозоғистонимиз билан тенгдошсиз. 2050 йилга бориб, ушбу дастурни бажаришда иштирок этган, балоғатга етган фуқаролар бўласиз. Мамлакатнинг кейинги йўлини сиз белгилайсиз.
Сиз мустақиллик шароитларида тарбияландингиз – бу бизда бўлмаган эди. Сизнинг янги мустақил фикрлашингиз – мамлакатни ҳозирда биз учун узоқ ва қўлетмас бўлиб туюлаётган янги мақсадларга олиб борадиган омилдир.

Мен бутун халқни мангу хислатлар – тиришқоқлик, меҳнатсеварлик ва мақсадга интилилиш билан қуролланишга чақираман. Бу хислатлар ўзимизни сақлаб қолишга ва Ватанимиз учун муносиб келажак яратишга кўмаклашади.
Мен сизга ишонаман. Ишонаманки, янги тарихий имкониятни қўлдан бермаймиз.

хроника 2050

МСБ будет производить не менее 50% объема ВВП

Производительность труда будет увеличена до 126 тысяч долларов 100-процентный охват казахстанских детей от 3 до 6 лет дошкольным образованием

Казахстан будет полностью обеспечивать собственный рынок ГСМ в соответствии с новыми стандартами экологичности

Доля несырьевого экспорта в общем объеме экспорта должна увеличиться в два раза и в три раза к 2040 году

Начнется перевод нашего алфавита на латиницу

95% казахстанцев должны владеть казахским языком

На 15 % посевных площадей будут применяться водосберегающие технологии

Будет решена проблема обеспечения населения водой для орошения

Показатель объёма ВВП на душу населения достигнет 60 тысяч долларов

Доля городских жителей РК вырастет до 70 % от всего населения